Игор Петрович Табанюк (1961-йил 13-июл[1], Фарғона, Ўзбекистон[2] — 2021-йил 28-июл, Шепаривци, Украина) — Украина жамоат арбоби, ҳарбий учувчи, инструктор учувчи, ҳарбий хизматчи (офицер).

Игор Табанюк
Игор Петрович Табанюк
Таваллуди 1961-йил 13-июл (1961-07-13) (65 ёш)
Вафоти 28-июл 2021-йил(2021-07-28)
(60 ёшда)
Украина
Фуқаролиги Украина
Таълими Учувчилар учун Чернигов олий ҳарбий авиация мактаби
Касби Ҳарбий учувчи
Фаолият йиллари 1981—2021
Унвони Офицер
Турмуш ўртоғи Оксана Табанюк

Биография

Игор Табанюк 1961-йил 13-июлда Ўзбекистон ССРнинг Фарғона шаҳрида ҳарбий учувчи[3] оиласида таваллуд топган. Украина ССРнинг Чернигов шаҳрида жойлашган Ленин комсомол номидаги „Чернигов олий ҳарбий авиация учувчилар мактаби“да ҳарбий учувчиликдан таълим олган[2]. 1981-йилда у биринчи марта самолёт рулига ўтирди. 1980-йилда Чернигов авиация мактабини тамомлаган[2]. Украинанинг бир неча шаҳарлари, Чортков, Мукачево, Коломии[2] шунингдек Венгрия ва Озарбайжонда учувчи суфатида ҳизмат фаолиятини олиб борди. 2002-йилгача у Коломиядаги эскадрон командири, парвозга тайёрлаш полки командирининг ўринбосари бўлган. У Л-39, МиГ-21, Як-28 ва Су-24МР самолётларида учган[1].

Игор 2010-йилда ўзининг ҳамкасблари билан биргаликда Коломияда кичик аэродром яратди. Аэродром учувчилар мактабида 30 нафар учувчига мураббийлик қилди. Унинг шогирдлари орасида Дмитрий Комаров, Олександр Шумский, Мария Берлинска каби машҳур инсонлар ҳам бор эди. Игор 2019-йил апрел ойида Дмитрий Комаров ва дўстлари билан уч кун ичида, тўрт ўриндиқли самолётда Украинанинг барча ҳудудлари бўйлаб учиб ўтди ва мамлакатдаги аэродромларнинг барча, 33 тасига ташриф буюрди[4][5]. Бу ҳолат Украина тарихидаги рекорд кўрсаткич эди. Игор шунингдек „Прикарпат болалар ва ўсмирлар кичик авиация спорт ассоциацияси“ ННТ асосчиси (2010) ҳисобланади[6].

2021-йил 28-июлда Россиянинг Ивано-Франкивск вилояти Шепаривци қишлоғида парвоз вақтида авиаҳалокатга учраб вафот этди.

Оила

Игор оила қурган, аёлининг исми Оксана. Оксана икки нафар ўғилни тарбиялади: Игор ва Денис (Денис 2013-йилда парвоз пайтида вафот этган).

Манбалар

Ҳаволалар

Ташқи видеофайллар
Легендарний Ігор Табанюк розбився на літаку в Коломиї: причини трагедії ЁуТубеда // Твій ден. — 2021. — 29 липня.
Новини України: загиблий поблизу Коломиї пілот Ігор Табанюк здійснював унікальні польоти ЁуТубеда // ТСН. — 2021. — 28 липня.
На Прикарпатті впав легкомоторний літак ЁуТубеда // Суспілне. Карпати — 2021. — 28 липня.
Новини України: четверо людей загинуло в авіатрощі на Прикарпатті — які версії причин катастрофи ЁуТубеда // ТСН. — 2021. — 28 липня.
Четверо людей загинули у страшній авіакатастрофі на Прикарпатті ЁуТубеда // Свідок НТН. — 2021. — 28 липня.
Польоти у Карпатах: більше сотні пілотів прибули на авіазліт у Коломию ЁуТубеда // ТСН. — 2020. — 13 липня.