Igor Tamm

Тамм Игор Евгеневич (1895. 26.6(8.7), Владивосток 1971.12.4, Москва) — рус физиги, илмий мактаб асосчиси, академик (1953), меҳнат Қаҳрамони (1953). Москва университетни тугатган (1918). Шу унтда (1921-41 ва 1954-йилдан), СССР Фанлар академияси Физика институтида (1934—71) ишлаган. Илмий ишлари квант назария, каттик, жисм физикасига оид. Черенков — Вавилов нурланиши назариясини яратди (1937), ядро зарралари ўзаро таъсирининг такрибий усулини ишлаб чиқди (1945). Бошкариладиган термоядро реаксиясини амалга оширишнинг ва СССР да водород бомбани яратишнинг назарий асосини яратди (Андрей Сахаров билан ҳамкорликда, 1950). Нобел мукофоти лауреати (1958)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |