Игор Таран (русча: Таран, Игорь; 1983-йил 29-декабр, Тошентда таваллуд топган) – ўзбекистонлик собиқ футболчи, ҳужумчи позициясида ўйнаган. Ҳозир футбол мураббий[1].

Игор Таран
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Игор Таран
Таваллуд санаси 1983-йил 29-декабр (1983-12-29) (42 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, СССР
Бўйи 185 см
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003—2006 Шўртан 48 (22)
2007—2008 Андижон 55 (6)
2009—2012 Шўртан 102 (33)
2013 Бунёдкор 18 (4)
2014 Насаф 16 (3)
2015—2017 Шўртан 72 (26)
2018 Қўқон 1912 6 (0)
2018—2019 Нефтчи 9 (1)
Миллий терма жамоа
2010—2013 Ўзбекистон 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Жамоалардаги фаолияти

Фаолиятини 2003-йил Ғузорнинг „Шўртан“ клубида бошлаган. Бу вақт ичида у „Шўртан“ жамоаси сафида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урган. 2007-2008-йилда „Андижон“ жамоасига ўтиб, икки мавсум ўйнаган. Андижонликлар сафида 55 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган[2]. 2009-йилда у собиқ жамоаси „Шўртан“га қайтди ва 2013-йилгача Ғузорликлар сафини ҳимой қилди. Бу вақт ичида у 102 та учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол уришга эришган. Бу кўрсаткичлар эвазига Игор Таран „Шўртан“нинг энг яхши посбонлари ва тўпурарларидан бирига айланган. 2013-йил 4-январ куни „Бунёдкор“ Игор Таран билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Таран қалдирғочлар сафида Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибига айланган. 2014-йили Қаршининг „Насаф“ жамоасида бир мавсум ўйнаб, 2015-йилда „Шўртан Ғузор“ га қайтди ва 2018-йилгача Ғузорликлар сафини ҳимой қилган. 2018-йил Мавсумни Фарғонанинг Қўқон-1912 жамоасида бошлади[3], иккинчи даврада вилоятнинг бошқа жамоаси Нефтчи клубида ўтказган[4]. 2019-йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Ҳозир футбол мураббийи.

Футболчилик карераси статистикаси
Йиллар Жамоа (клуб) Ўйин (Гол)
2003—2006 Шўртан 48 (22)
2007—2008 Андижон 55 (6)
2009—2012 Шўртан 102 (33)
2013 Бунёдкор 18 (4)
2014 Насаф 16 (3)
2015—2017 Шўртан 72 (26)
2018 Қўқон-1912 6 (0)
2018—2019 Нефтчи 9 (1)

Миллий терма жамоа

У 2010-йил 11-август куни Албанияга қарши ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилган ва у Албанияни 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Игор Таран тўртта учрашув ўтказди. У миллий терма жамоадаги дебют учрашувини 2010-йилнинг 11-августида Албания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган[5].

Ютуқлари

Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Чемпиони (1): 2013-йил
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби (1): 2013-йил

Манбалар

  1. ↑ „Игорь Таран: Мухлисларнинг "Таран ғузорлик" дейишлари менга ёқарди“ (3 ноябрь, 2019). 2022-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-сентябр.
  2. ↑ „И. Таран“. соccерwай.cом. Қаралди: 2012-йил 27-декабр.
  3. ↑ „Игорь Таран "Қўқон-1912"да ФОТО“ (04 янв 2018). 2022-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-сентябр.
  4. ↑ „«Нефтчи» Игорь Таран билан шартнома имзолади“ (2018-йил 2-июл). 2019-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-сентябр.
  5. ↑ „Таран, Игор“. натионал-фоотбалл-теамс.cом. Қаралди: 2012-йил 27-декабр.

Ҳаволалар