Igor Voronchenko
Игор Александрович Воронченко (1964-йил 22-август, Бабаи, Украина ССР, СССР) – украиналик ҳарбий раҳбар, Украина денгиз кучлари қўмондони (2016-йил 2-июл — 2020-йил 11-июн). 2020-йил 11-июндан Украина Мудофаа вазирлигининг бош инспектори, адмирал (2018).
| Игор Александрович Воронченко | |
|---|---|
|
Игор Александрович Воронченко сурати | |
| Таваллуди |
1964-йил 22-июл Бабаи, Харковвилояти, Украина ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Қўшин турлари | Ҳарбий-денгиз флоти |
| Хизматдаги йиллари | 1980— ҳозирги вақтгача |
| Унвони | Адмирал |
| Жанг/уруш | Россиянинг Украинага босқини (2022) |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Игор Воронченко Харков вилоятининг Бабаи қишлоғида туғилган. Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртини (ҳозирги Чирчиқ олий танк командир-муҳандислик билим юрти) тамомлаб, сўнгра Германиядаги Совет қўшинлари гуруҳида танк взводига қўмондонлик қила бошлаган. У 1988-йилда Совет Иттифоқига қайтиб келди ва Белоруссия ҳарбий округида танк компанияси қўмондони ва танк баталёни штаб бошлиғи сифатида хизмат қилган.
СССР парчаланганидан кейин Игор Воронченко Украинага келаади ва Харковда даги Украина Миллий гвардиясида хизмат қилади. 1998-йилдан 2003-йилгача Қрим Автоном Республикаси ҳудудида дастлаб 7-миллий гвардия дивизиясига тегишли бўлган полк(кейинчалик 501-алоҳида механизациялашган полк (А0669 ҳарбий қисм)га айлантирилган)ни бошқарган[1].
Украина Президентининг 2013-йил 6-декабрдаги 670/2013-сонли фармони билан Игор Воронченкога „Генерал-маёр“ унвони берилди[2].
Қрим аннексияси пайтида Игор Александрович флот қўмондони қирғоқ мудофааси бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган. Донбассдаги уруш даврида у Луганск вилояти бўйича операция бошлиғининг ўринбосари бўлган. Кейинчалик Бош штабнинг Кадрлар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган[3].
Украина Президенти 2016-йил апрел ойида ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Сергей Гайдукни ишдан бўшатгандан сўнг, Воронченко матбуотда Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони лавозимига номзод сифатида чиқди[4]. 2016-йилнинг 25-апрелида Украина президенти Пётр Порошенко генерал-лейтенант Игор Воронченкони Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.
2016-йил 2-июл куни Украина Президенти Пётр Порошенко Игор Воронченкони Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони этиб тайинлади ва унга вице-адмирал ҳарбий унвонини берди.
2020-йил 11-июн куни Украина президенти Владимир Зеленский Игор Воронченкони Украина денгиз кучлари қўмондони лавозимидан озод қилди. Шу куни у Украина Мудофаа вазирлигининг бош инспектори лавозимига тайинланди[5][6]. 2020-йил 11-июн куни Украина президенти Владимир Зеленский Игор Воронченкони Украина денгиз кучлари қўмондони лавозимидан озод қилди[7] ва шу куннинг ўзида Шу куни у Украина Мудофаа вазирлигининг бош инспектори лавозимига тайинланди.
Мукофотлари
- Данила Галицкий ордени
- ИИИ даражали "Буюк хизматлари учун" медали
- Украина Мудофаа вазирлигининг „Жасорат ва шараф“ мукофоти
- 1-даражали „Виждонли хизмати учун“ медали
- „Украина Қуролли Кучларига 10 йил“ медали
- „Украина Қуролли Кучларига 15 йил“ медали
- СССР медаллари
- Франсия Республикасининг „Хизматлари учун“ миллий ордени
Манбалар
- ↑ „А0669 ВІЙСЬКА БЕРЕГОВОЇ ОБОРОНИ м.Керч“.
- ↑ „Про присвоєння військових звань“. Қаралди: 2023-йил 3-ноябр.
- ↑ „Президент поменял командующего ВМС Украины: флот возглавил боевой генерал“. Қаралди: 2023-йил 3-ноябр.
- ↑ „На место уволенного командующего ВМС Гайдука могут назначить генерал-майора Воронченко — СМИ / Гордон“. 2016-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Глава держави призначив командувача Військово-Морських Сил ЗСУ“.
- ↑ „УКАЗ ПРЕЗИДЕНТА УКРАЇНИ №282/2016“.
- ↑ „УКАЗ ПРЕЗИДЕНТА УКРАЇНИ №216/2020 Про звільнення І.Воронченка з посади командувача Військово-Морських Сил Збройних Сил України“.
Ҳаволалар
- „Ігор Воронченко: Сила військ берегової оборони — в людях, які люблять свою землю“. Журнал «Військо України» № 10 (136) 2011 (стор. 14—15). Қаралди: 27 березня 2014.
- „Игорь Воронченко: 23 февраля — праздник для настоящих мужчин!“ (ру) (деадлинк). «Комсомольская Правда в Украине» (23 лютого 2011). 2011-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 березня 2014.