Igor Zaxarin
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Игор Михайлович Захарин (29-декабр 1951-йил – 8-июн 2020-йил[1]) – совет футболчиси, ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган. Ростовнинг Росцелмаш ва СКА клубларидаги ўйинлари билан муҳлислар эътиборига тушган.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Игор Захарин Михайлович | ||
| Таваллуд санаси | 1951-йил 29-декабр | ||
| Вафот санаси | 2020-йил | ||
| Амплуаси | Яримҳимоячи | ||
1973-йилда у ўз фаолиятини СКА Ростов-Дон клубида ўринбосарлар таркибида ўйнашдан бошлаган. 1974-йилги мавсумда у асосий таркибда 12 та ўйин ўтказган ва клубнинг СССР чемпионатининг элит дивизионига кўтарилишига ёрдам берган. 1975-йилги мавсумда у олий лигада 5 та ўйин ўтказган[2], лекин клубнинг олий лига ўйинларида жон сақлаб қолишга ёрдам бера олмаган ва 1976-йилги мавсумни биринчи лигада ўтказишган, асосий жамоа ўйинчисига айлангач майдонга доимий равишда туша бошлаган. Игор умумий ҳисобда 28 та чемпионат ўйинларида майдонга тушган.
1977-йилда у „Росцелмаш“ клубига қўшилган ва дарҳол асосий жамоа таркибидан жой олган. Ўша мавсумда клуб иккинчи лигада ўйнаган. Тўрт мавсум давомида Игор 143 ўйинда 43 гол урган. Бу натижа уни клубнинг барча вақтлардаги энг яхши ўнта тўпурарлари қаторига олиб кирган. Игор 1979-йилги СССР чемпионати иккинчи лигасида энг яхши тўпурар бўлган (44 ўйинда 22 гол)[3].
Саксонинчи йилларнинг бошларида Игор СССР биринчи лигасида Ўзбекистон номидан иштирок этадиган Жиззахнинг „Бўстон“, иккинчи лигада Янгиариқнинг "Хоразм" ва " Хива " клубларида ҳам тўп сурган.
Умумий ҳисобда футболчилик фаолияти давомида Игор Захарин 235 та ўйин ўтказиб, 58 та гол уришга муваффақ бўлган.
Футболчилик фаолиятини якунлагач, „Металлург“ клуби ҳамда „Красний Сулин“ жамоасида администратор лавозимида ишлаган[3].
Манбалар
- ↑ „Ушёл из жизни Игорь Захарин“. 2020-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-июн.
- ↑ „Захарьин Игорь Михайлович - игры“. фоотбаллфаcц.ру. 2020-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-июн.
- ↑ 3,0 3,1 „РРООФФ — Ушел из жизни Игорь Захарин“. рроофф.ру. 2020-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-июн.