Iguasu
Qiyofa
Игуасу — 1) Жан. Америкадаги даре, Бразилия ҳудудида, Парананинг чап ирмоғи. Узунлиги 1320 км, ҳавзасининг майдони 62 минг км2. Қуйи қисмида Бразилия билан Аргентина чегарасидан оқади. Серостона, шаршаралар бор; 2) Жан. Америкадаги шаршара, Игуасу дарёсида. Игуасу дарёсининг Парана дарёсига қуйилиш жойидан 26 км юкррида. Иккита тик базалт зинадан ўзаро ороллар билан ажралган 275 дан ортиқ катта ва кичик шаршаралардан иборат бўлиб, тор дарага 72 м баландликдан тушади. Кенглиги 4000 м гача. И. атро-фида шу номда Аргентина ва Бразилияга қарашли миллий парк ташкил этилган. Туризм ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |