Ihtilom
Иҳтилом, поллюсия — эркакларда ғайриихтиёрий булғаниш (сперма келиши). Иҳтилом кўпинча ўсмирларда рўй беради ва жинсий балоғатга етиш даврининг бошланганини билдиради; бир маромдаги жинсиқ ҳаёт бошлангач, иҳтилом тўхтайди. Биринчи иҳтиломнинг пайдо бўлиши боланинг индивидуал туғма хусусиятлари, умумий соғлиги, ҳаёт тарзи ва қизиқишларига боғлиқ. Тунги иҳтиломдан ташқари, киши кундузи уйғоқ вақтида ҳам (баъзан аёлни ўпганда ёки яланғоч ҳолда кўрганда ва ҳоказо) иҳтилом бўлиб қолиши мумкин. Катта кишиларда тунги иҳтилом ўзи одатланган жинсий алоқани тўхтатганда кузатилади. Иҳтилом касаллик аломати бўлмай, аксинча, жинсий безларнинг гормонал фаоллиги сақланганлигидан далолат беради. Марказий нерв системаси, простата бези каби аъзолар касалликларида иҳтилом доимий тус олади. Бунда мутахассис врачга мурожаат қилиш керак[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |