Ижевск (1984-87 йилларда Устинов) — Россия Федерациясидаги шаҳар (1918 йилдан), Удмуртия Республикаси пойтахти. Кама дарёсидан 40 км нарида, Иж дарёси соҳилида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 653 минг киши (1990 йиллар ўрталари). Машинасозлик ва металлсозлик корхоналари, шу жумладан, "Ижмаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси (енгил автомобиллар, мотоцикллар, ов милтиқлари, станоклар ва бошқалар), "Иж-нефтемаш" заводи, радиозавод, "Иж-стал" ишлаб чиқариш бирлашмаси, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари, 4 олий ўқув юрти (шу жумладан Удмуртия университети), ўлкашунослик, тасвирий санъат музейлари, 4 театр мавжуд. И.га 1760 йил асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил