Ижмо (араб. — якдиллик, якдиллик билан қабул қилинган қарор; ижмо ал-умма — диний жамоанинг ягона фик-ри) — Қуръон ва ҳадисларда аниқ кўрсатма берилмаган ҳуқуқий масалани ҳал қилишда фақиҳ ва мужтаҳидларнинг тўпланиб, ягона фикрга келган ҳолда ҳукм чиқариши (фатво бериши). Шариат дастурларига кейинчалик киритилган 3-манба. Шариатда шундай йўл билан чиқарилган ҳукм шаръий (қонуний) деб қабул қилинган. Ижмога шариат манбаи сифатида қараш араб халифалиги (ВИИИ аср охири — 9 -а.)да келиб чиққан[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил