Ijod
Ижод — инсоннинг янги моддий ва маънавий неъматлар яратиш фаолияти. Унда инсон тафаккури, хотираси, тасаввури, диққати, иродаси фаол иштирок этади, бутун билими, тажри-баси, истеъдоди намоён бўлади. И. дастлаб инсон тасаввурида туғилади, кей-ин И.га тааллукди масалалар юзасидан изланишлар олиб борилади, бошқалар бажарган ишлар танқидий кўриб чи-қилади, тахлил этилади, кузатишлар, тажрибалар ўтказилади, мантиқий хулосалар чиқарилади, гипотезалар қилинади, булар тажрибада синаб кўрилади, нотўғри бўлса янгиланади ва ҳоказо. Изланишлар натижаси турли шаклларда (бадиий асар, математик формула ва б.) юзага чиқади. Уни жамият эътироф эцагина ҳақиқий, тўлиқ И. бўлади. И. фан-техникани, маданиятни бо-йитади, ривожлантиради.
И.ни шартли равишда 2 га: илмий И. ва бадиий И.га бўлиш мумкин. Олимлар фаолияти илмий И.га, санъаткорлар, ёзувчилар фаолияти бадиий И.га қаратилган. Баъзи кишиларда ҳар икки И. ривожланган бўлиши мумкин. Илмий И.да табиат ва жамият ҳаётининг обектив қонуниятлари акс эца, бадиий И.да маънавий ҳаёт муаммоларига санъаткорнинг субектив, ўзига хос қарашлари, ҳис-туйғулари акс этади. Бадиий И.да ҳаётнинг турфа ранглари ҳамда воқеалари орасидан ибратли ва ижтимоии аҳамиятли бўлганлари танлаб олинади ва бадиий умумлаштирилади. Бадиий И. мураккаб жараён бўлиб, инсон фаолиятининг идрок этиш, баҳолаш, қадрлаш сингари турлари билан боғлиқ ҳолда амалга ошади. Бунинг учун ижодкор эркин хаёл, озод тафаккур, кенг кўламли тасаввур, миллий ғурур ва юксак орзуларга эга бўлиши керак. Бадиий И. маҳсулотининг оммавийлиги ва ижтимоии аҳамияти ана шу билан белгиланади. И.нингтараққий этишида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий шарцҳароитлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ли.: Аристотел, Об искусстве поэзии, М., 1957; Гегел Г. В., Эстетика, в 4-х томах, М., 1968—73; Махмудов Т., Эстетика и духовниэ сенности, Т., 1993; Абдул-лаев А., Жажда прекрасного, Т., 1994.
Тилаб Махмудов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |