ИЖТИМОИЙ ТАБАҚА — туб мақсад-манфаатлари турлича бўлган одамлар гуруҳларининг ижтимоий синф, табақа қатламларга бўлиниб кетганлиги у ёки бу жамият ижтимоий тизимини келтириб чиқаради. Ижтимоий табақа ижтимоий синф таркибида ёки ўзи мустақил мақомга эга бўлган ҳолда амал қиладиган ижтимоий тизимидаги ўрни, мақоми, салмоғи билан ижтимоий нодирликни ташкил этади. Жамият моддий ва маънавий бойликларини яратишга кўшган ҳиссалари, улар тақсимотидаги улушлари мезон-ўлчовла- рига кўра ижтимоий табақа жамият тизимидаги ўз ўрнига ва мақомига эга бўла олади. Ижтимоий табақалар қаторида зиёлилар, тадбиркорлар, сиёсий элита, хизматчи ходимлар ва ш.к. табақалар ҳар бирининг алоҳидалик, нодирлик, ўзига хос хусусиятларини эътироф этиб, мазкур белги-хусусиятлар башарият тараққиётининг ҳозирги босқичида, умуминсоний манфаатлар ва қадриятлар устуворлигига амал қилинаётган шароитда тобора ўсиб бораётганлигини эътибордан кўчирмаслик мақсадга мувофиқдир.

Адабиётлар

Фалсафа қомусий луғат"ЎЗБЕКИСТОН ФАЙЛАСУФЛАРИ МИЛЛИЙ ЖАМИЯТИ НАШРИЁТИ" „ШАРҚ“ НАШРИЁТ-МАТБАА АКСИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ БОШ ТАҲРИРИЯТИ ТОШКЕНТ — 2004