Ikamesi
Икамеси (японча: 烏賊飯 - калмар ичидаги гуруч) — япон таоми, гуруч билан тўлдирилган калмар. Осима вилояти, Хоккайдонинг миллий таоми[1].
|
| |
| Асл номи | 烏賊飯 |
|---|---|
Тайёрланиши
Икамесини тайёрлаш учун бўлакланган калмарнинг пайпаслагичлари олиб ташланади, кейин эса ичига сувда ювилган гуруч тўлдирилади ва анъанавий даси булёнида пиширилади. Гуручнинг сочилиб кетмаслиги учун калмарни тишчўп ёки шунга мос келадиган бошқа бирор нарса билан маҳкамлаш мумкин. Овқат пишириш учун одатда ёпишқоқ ва глютенсиз гуруч аралашмаси ишлатилади[2]. Калмарнинг ичига бошқа турдаги маҳсулотлар: тўғралган калмар пайпаслагичлари, бамбук новдалари, сабзи, абурааге тўлдириш ҳам мумкин[3].
Тарихи
1941-йилда Иккинчи Жаҳон уруши пайтида одамлар таомномасида гуруч тақчиллиги юзага келган, Хоккайдодаги Мори бекатида бенто сотувчи Абесётен (бу ҳозирги кунда бентонинг махсус тури — экибен тайёрлаш ва озиқ-овқат етказиб берувчи Икамеси Абесётен компанияси) гуруч кам сарф этиладиган таом таййторлаш учун ўша вақтларда фаол овланган Тинч океани калмаридан фойдаланишқа қарор қилган[4].
Уруш тугагандан сўнг 1966-йилда „Кеио Департмент Сторе“ универмаги биринчи марта „Миллий тансиқ таомлар ва машҳур бентолар пишириш бўйича танлов“ (япон.元祖有名駅弁と全国うまいもの大会 Гансо Йūмē Экибен то Зенкоку Умаимоно Таикаи) ўтказди. Унда Абесётен ўзининг икамесисини тайёрлади. Иккинчи танлов вақтида икамеси сотуви мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди ва кейинги йилларда мунтазамлик пайдо бўлди. Икамеси аста-секин миллий миқёсда Мори қишлоғининг тансиқ таоми ва Хоккайдо миллий таоми сифатида танилди.
Сўнгги вақтларда икамесининг Абесётендан ташқари бошқа ишлаб чиқарувчилари ҳам пайдо бўлди ва эндиликда ушбу таомга махсус тадбирлар учун қадоқланган ёки консерваланган кўринишда, шунингдек почта орқали ҳеч қандай муаммосиз буюртма бериш мумкин бўлди. Икамеси ҳаттоки Хонсюда ҳам калмар овланадиган кўплаб бекатларда сотилади.
Манбалар
- ↑ "いかめし" (жа). Дижитару Даижисен [Икамеши]. Токё: Шогакукан. 2012. ОCЛC 56431036. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-25. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070825113418/ҳттп://рекиши.жкн21.cом/.<!--->
- ↑ Ёшиҳиро Нишио「Икамеши」,『Жапанесе регионал cуисине』Част 1(Ҳоккаидо анд Тоҳоку И), Говернмент, 1986 год, стр.76.
- ↑ Масуда Китоми「селд・сардини・калмари・・・вкус теста наилучший」、『Жапанесе регионал cуисине』Част 1(Ҳоккаидо анд Тоҳоку И)、Говернмент、1986 год、стр.23。
- ↑ „いかめしは全国Но1!駅弁王国“ (жа). 北海道ファンマガジン [ファンマガ] (2008-йил 16-июн). Қаралди: 2018-йил 28-апрел.