Илдар Магдеэв (русча: Магдеев, Ильдар; 1984-йил 11-апрелда туғилган) – ўзбекистонлик нафақадаги футболчи[1].

Илдар Магдеэв
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Илдар Магдеэв
Таваллуд санаси 1984-йил 11-апрел (1984-04-11) (42 ёш)
Таваллуд жойи Бухоро, Ўзбекистон ССР
Бўйи 174 cм (5 фт 8 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2001 Oʻzbekiston Бухоро 26 (1)
2002—2010 Oʻzbekiston Пахтакор 127 (5)
2011 Xitoy Циндао Чжуннен 11 (0)
2011 Oʻzbekiston Пахтакор 1 (0)
2012 Oʻzbekiston Локомотив 8 (0)
2013 Oʻzbekiston Оқтепа - (0)
2013 Oʻzbekiston Динамо 10 (-)
2014 Oʻzbekiston Оқтепа - (-)
Миллий терма жамоа
2002—2012 Ўзбекистон 23 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Илдар 15 ёшида „Бухоро“ клуби таркибида катталар футболида дебют қилган. Бу клубдаги дастлабки икки мавсумда у Ўзбекистон чемпионатида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушган бўлса, 2001-йилда 22 та ўйинда қатнашган.

2002-йилда Магдеэв ўша пайтда мамлакатнинг сўзсиз энг кучли клуби бўлган „Пахтакор“ клубига ўтган. 2002—2007 йилларда „Пахтакор“ Магдеэв билан кетма-кет олти марта „олтин дубл“га эришган, Ўзбекистон чемпионати ва кубогини қўлга киритган. 2008—2010-йилларда уч марта кумуш медал соҳиби бўлган, 2009-йилда эса навбатдаги кубокни қўлга киритган.

2009 ва 2010-йилларда у Россиянинг „Рубин“[2] ва „Урал“[3] жамоаларини қишки кўригига борган. 2011-йилда Хитойнинг „Қингдао Зҳонгненг“ клубида ўйнаган. Ватанига қайтгач, „Пахтакор“ жамоаси билан шартнома имзолаган, аммо ўйин амалиётига эга бўлмади ва 2012-йилнинг ёзида Тошкентнинг „Локомотив“ жамоасига кўчиб ўтган[4]. Локомотив клуби таркибида чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган. Кейинги мавсумда Тошкентнинг бошқа бир клуби, "Оқтепа"да биринчи лигада тўп сурган[5]. Ёзги трансфер ойнаси вақтида Самарқанднинг „Динамо“ клубига ўтган[6]. 2014-йилда яна „Оқтепа“ сафида ўйнаб, Ўзбекистон кубоги чорак финалига қадар етиб борган[7].

Халқаро фаолияти

2002-йилнинг 21-августида Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилган[8].

Илдар 2004-йилги Осиё Кубогида қатнашган, икки ўйинда, Туркманистонга қарши гуруҳ босқичида ва Баҳрайн билан чорак финалда майдонга тушган. 2007-йилда Осиё Кубоги финал турнирида ҳам терма жамоага киритилган, бироқ бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган[9].

Терма жамоа таркибидаги сўнгги ўйинини 2012-йилнинг 29-февралида Японияга қарши ўтказган. Магдеэв терма жамоада жами 23 та ўйин ўтказган. Расмий ўйинларда терма жамоа сафида гол ура олмаган, аммо 2009-йилнинг январида Санкт-Петербургнинг „Зенит“ клуби билан синов ўйинида гол урган[10].

Мураббийлик фаолияти

2021-йил Ўзбекистон У-18 терма жамоасида бош мураббийлик қилган[11].

Ютуқлари

  • Ўзбекистон чемпиони (6): 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби (7): 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009

Халқаро мусобақалар

  • МДҲ чемпионлар кубоги: (1) 2007

Ҳаволалар

  1. ↑ „Жаҳон чемпионатида қатнашган, "Пахтакор" билан совринларни ютган Ильдар Магдеев ҳозир қаерда?“ (2024-йил 13-феврал).
  2. ↑ „Полузащитник сборной Узбекистана находится на просмотре в «Рубине»“. 12-август 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2014-йил.
  3. ↑ „Полузащитник «Пахтакора» не подошел «Уралу»“. 24-сентабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2014-йил.
  4. ↑ „«Пахтакор» покинули сразу пять игроков“. 12-август 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2014-йил.
  5. ↑ „Илдар Магдеэв яна олий лигага қайтиши мумкин“ (2013-йил 12-июл).
  6. ↑ „Илдар Магдеэв яна “Динамо”га қайтади“ (2014-йил 21-июл).
  7. ↑ „Кубок Узбекистана. Превью четвертьфинала“ (деадлинк). 2014-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2014-йил.
  8. ↑ „ФИФА У-20 Wорлд Cуп • 28 Нов 2003 • 16:30 • Шаржаҳ Стадиум“ (2024-йил 14-феврал).
  9. ↑ „Шацкикҳ ҳеадлинес Узбек сқуад фор АФC Асиан Cуп™“ (17/06/2007 00:38).
  10. ↑ „Зенит“ проиграл узбекским футболистам 0:1[сайт ишламайди]
  11. ↑ „Ўзбекистонлик ёшлар Мисрда ўтадиган “Араб Cуп У-20” халқаро турнирида иштирок этади“ (2021-йил 10-июн).

Манбалар