Илек (қозоқча: Елек, Элек, русча: Илек) — Қозоғистон ва Россия Федерациясидаги дарё. Урал дарёсининг чап ирмоғи. Узунлиги 623 км. Ҳавзасининг майд. 41300 км2. Муғожар тоғининг ғарбий ён бағирларидан бошланади. Ўртача сув сарфи қарийб 40 м3/сек. Даре қайирлари ўтзор, чангалзор ва ўрмонлар билан қопланган. Асосан, қордан тўйинади. Ноябрнинг 2-ярмида музлаб, апрел нинг 2-ярмида муздан бўшайди. Асосий ирмоғи — Хобда. И. соҳилида Оқтўба ш. жойлашган. И. ҳав-засида фосфорит конлари бор.[1]

Илек
Тавсиф
Узунлиги 623
Майдони 41 300 км²
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил