Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Iliada

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

„Илиада“ (/ˈɪлиəд/ ( тингланг);[1] қадимги юнонча: Ἰλιάς, грc-х-аттиc; Троя уруши ҳақидаги достон) — юнон эпик достони. Гомер ёзган деб тахмин қилинади.

  • Мил. ав. ХИИИ аср даги Илион, яъни Троя уруши ҳақидаги ривоятлар асосида ИХ—ВИИИ асрларда пайдо бўлган. Гекзаметр (мусаддас) ўлчовида ёзилган (15700 мисрага яқин). „Илиада“ нинг бош қаҳрамони — Ахилл. Буюк йўлбошчиси Агамемнон томонидан ҳақоратланган „Ахиллнинг қаҳри“ достон мавзуининг асосини ташкил этади. Унда яккама-якка қаҳрамонона жанг манзаралари, қамал қилинган Троядаги ҳаёт лавҳалари, маъбудаларнинг Олимпдаги мунозаралари мутойибали тасвирланган.
  • Асар Қодир Мирмуҳамедов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1988)[2].

„Одиссея“ сингари, бу достон ҳам 24 китобдан иборат бўлиб, дактил гекзаметр (олтлик шеър) усулида ёзилган. Унинг энг кенг тарқалган нусхаси 15 693 сатрни ўз ичига олади. „Илиада“ кўпинча Европа адабиётининг биринчи йирик асари сифатида эътироф этилади ва эпик сиклнинг марказий қисмини ташкил этади[3].

  • „Иллиада“ икки сўздан иборат, яъни Илион (қадимги Троя шаҳарнинг номи, Одас-қўшиқ деганидир.

СУЖЕТИ:

Бир куни худо Зевс Олимп тоғида яшовчи барча худоларни чақириб, зиёфат беради, бу зиёфатга жанжал худоси Эридани чақирмайди. Бундан ғазабланган Эрида Зевсдан ўч олмоқчи бўлади. Зиёфат вақтида осмондан „Энг гўзалига“ деган бир олма ташлайди. Худолар ўртасида жанжал чиқиб, ниҳоят олма учта чиройли мабуда (аёл) худолар ўртасида талаш бўлиб қолади. Улардан бири Гера Зевснинг хотини, иккинчиси Афина уруш ва донолик худоси, учинчиси Афродита гўзаллар худоси эди. Бу нарсани Зевс ҳам ҳал қилолмайди. „Сизлар пастга тушинглар, инсонларга мурожаат қилсангизлар, инсонлар олмани кимга тегишли эканлигини айтиб берадилар“дейди Зевс.[4]

Маъбудалар ерга тушиб, Троя подшоси Приамнинг ўғли Парисга йўлиқадилар. „Шу олмани менга ҳукм қилиб берсанг, сени давлатманд қиламан“ дейди Гера. Афина эса уни донишманд ва қудратли қилишга ваъда беради.[4]

Гўзал Афродита бўлса Парисга дунёдаги энг гўзал хотинни олиб бермоқчи бўлади. Парис олмани Афродитага ҳукм қилиб беради. Шу вақтдан бошлаб Афродита Троялилар дўстига, Гера билан Афина эса Троялиларнинг душманига айланадилар. Бир неча вақтдан сўнг Парис Гресияга саёхат қилиб бориб, шох Менслайнинг саройига меҳмон бўлиб киради ва унинг гўзал хотини Еленани олиб қочиб кетади. Фазабланган шоҳ Менслай қабила бошлиқларидан Агамемнон, Ахилес, Одиссей ва барчаларини чақириб, қўшин тузади ва Трояга қарши уруш бошлашга буюради. Фақат Агамемнон ўз боласини худоларга қурбон қилгач, шамол пайдо бўлиб, ҳарбий кемалар Троя томон кетадилар. Тўққиз йил Трояни қамал ҳолда сақлаган греклар ўнинчи йилда уни қўлга оладилар.4

Илиада Троя урушининг охирги даврида, яъни Микен юнон давлатлари иттифоқи томонидан Троя шаҳрини ўн йил қамал қилиш пайтида юз берган воқеаларни тасвирловчи шеър бўлиб, урушнинг сўнгги ҳафталаридаги муҳим ҳодисаларни ўзида акс эттиради. Хусусан, у машҳур жангчи Ахиллнинг ғазабини (μῆνις) тасвирлайди. Бу ғазаб Ахилл билан шоҳ Агамемнон ўртасидаги кескин низодан бошланиб, то Троя шаҳзодаси Гекторнинг ҳалокатига қадар давом этади[5][6].

Мавзулар

Дин

Троя жанг майдонидан Сарпедоннинг жасадини олиб кетаётган Гипнос ва Танатос

Қадимги юнон дини қатъий ташкилий тузилишга эга бўлмаган, балки юнон халқининг турли эътиқодларидан келиб чиққан ҳолда шаклланган[7]. Адкинс ва Поллард бу хусусда шундай фикр билдирган: „Илк юнонлар ўз дунёсининг ҳар бир жиҳатини (хоҳ табиий, хоҳ маданий бўлсин) ва ундаги тажрибаларини шахсийлаштирганлар. Ер, денгиз, тоғлар, дарёлар, урф-одат қонуни (темис), жамиятдаги ўрни ва унинг неъматларидаги улуши — буларнинг барчаси шахсий ҳамда табиат нуқтаи назаридан идрок этилган.“[8] Улар дунёни ва ундаги ўзгаришларни худоларнинг аралашуви ёки мавжудлиги натижаси деб билганлар. Кўпинча бу ҳодисаларни сирли ва тушунтириб бўлмайдиган деб ҳисоблаганлар[9].

Илиадада Олимп худолари, маъбудалар ва кичик илоҳлар нафақат ўзаро курашади, балки инсонлар урушларида ҳам иштирок этади. Улар кўпинча бошқа худоларга қарши туриш учун одамларнинг жангларига қўшиладилар[10]. Гомернинг худолар тасвири унинг ҳикоя қилиш мақсадига мос келса-да, милоддан аввалги ИВ аср Афиналиклар тафаккурида худолар ҳақида Гомер асарларидаги каби фикрлар мавжуд бўлмаган[9]. Тарихчи Геродотнинг таъкидлашича, Гомер ва унинг замондоши Гесиод худоларнинг исмларини, ташқи кўринишини ва характерини биринчи бўлиб ёзма равишда тасвирлаган адиблар ҳисобланишади[11].

Баъзи олимлар худоларнинг ўзаро келишмовчиликлари туфайлигина фоний дунёга аралашиши хусусида муҳокама қилишади. Гомер Илиада дунёсини талқин қилишда худоларнинг эҳтиросли ва ҳиссиётли ҳолатларини инсонлар орасида содир бўладиган воқеаларнинг ҳал қилувчи омиллари сифатида кўрсатади[12].

Афина ва Гера Олимп тоғида бўлиб ўтган гўзаллик танловида Парис Афродитани улардан-да гўзалроқ маъбуда деб танлагани учун унга қарши чиқадилар. Wолфганг Куллманн бу ҳақида шундай фикр билдирган: „Парис ҳукми натижасида Афродитанинг ғалабасидан Гера ва Афинанинг ғолиблик борасидаги умидлари пучга чиққани Илиададаги иккала маъбуданинг барча хатти-ҳаракатларини белгилаб беради. Шунингдек, бу қарорни чиқарган ҳакам Парис ва унинг шаҳри Трояга бўлган маъбудалар нафратининг асосий сабаби ҳам шу ҳолат ҳисобланади.“[12]

Бунинг натижасида Гера ва Афина бутун достон давомида Ахей қўшинларини қўллаб-қувватлаб келишади, Афродита эса Парис ва трояликларга ёрдам беради. Илоҳалар орасидаги ҳис-туйғулар кўпинча уларнинг одамлар дунёсидаги ҳаракатларига таъсир кўрсатади. Масалан, „Илиада“нинг 3-китобида Парисни яккама-якка жангга чақирган Менелай уни мағлуб қилиш арафасидаги ҳолат қуйидагича тасвирланади: „У Парисни судраб олиб бориб, ўчмас шон-шуҳратга эришган бўлар эди, аммо Зевснинг қизи Афродита чаққонлик билан хом теридан ясалган камарни узиб юборди.“[13] Шундай қилиб, Афродита Парисни Менелайнинг ғазабидан қутқариб қолади. Ҳис-туйғуларнинг хатти-ҳаракатларга бундай боғлиқлиги достон давомида кўплаб маротаба учрайди. Барча худолар доимий равишда инсонларнинг фаолиятига аралашиб туради, айниқса, ўз ҳимояларидаги қаҳрамонларга руҳлантирувчи нутқлар сўзлаш учун, кўпинча уларга таниш бўлган инсон қиёфасида пайдо бўлишади[12].

Марй Лефкоwитз „Илиада“ достонидаги илоҳий аралашувнинг аҳамиятини таҳлил қилиб, қуйидаги саволга жавоб топишга интилади: илоҳий аралашув алоҳида дискрет ҳодисами ёки бундай илоҳий хатти-ҳаракатлар шунчаки инсон характерининг метафораларими?[14]

Милоддан аввалги В-ИВ асрлардаги Фукидид ва Платон сингари муаллифларнинг интеллектуал қизиқиши уларнинг „ҳақиқат ёки тасвир о;рнига, инсон ҳаёти ҳақида фикр юритиш усули“ сифатидаги фикрлари билангина чекланган эди. Бунинг сабаби шундаки, агар худолар инсон метафоралари ўрнига диний тимсоллар бўлиб қолса, уларнинг „мавжудлиги“ — на ақидалар, на муқаддас китоблар асосига таянмаган ҳолда — юнон маданиятига кенг интеллектуал имконият ва халқ сифатида ўзларига зарур бўлган ҳар қандай диний вазифага мос келадиган худоларни тасаввур этиш эркинлигини бериши мумкин бўлар эди[14][15].

Тақдир (κήρ, кēр, „тақдирга ёзилган ўлим“) Илиададаги воқеаларнинг аксариятини ҳаракатга элтирувчи омил ҳисобланади. Худолар ва одамлар унга бўйсунадилар, унга қарши чиқа олмайдилар ва уни ўзгартиришга ҳам қодир бўлмайдилар.

Манбалар

  1. ↑ „Илиад“. Рандом Ҳоусе Wебстер'с Унабридгед Диcтионарй.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Фантуззи, эт ал. Тҳе Греэк Эпиc Cйcле анд Иц Анcиэнт Реcептион : А Cомпанион. 2015.
  4. ↑ 4,0 4,1 Мҳаббат Шарафиддинова. [ҳттпс://кҳ-даврон.уз/кутубхона/жаҳон/ҳомер-илиада-рустам-ибрагимов-тақдир-олдидаги-ожизлик.ҳтмл „АНТИК ДУНЙО АДАБИЙОТИ ВА УНИНГ МИФОЛОГИЙАСИ“]. Қаралди: 4.03.25.
  5. ↑ Ҳомер. Илиад, Волуме И: Боокс 1–12. Транслатед бй А. Т. Муррай. Ревисед бй Wиллиам Ф. Wятт. Лоэб Cлассиcал Либрарй 170. Cамбридге, МА: Ҳарвард Университй Пресс, 1924.
  6. ↑ Ҳомер. Илиад, Волуме ИИ: Боокс 13–24. Транслатед бй А. Т. Муррай. Ревисед бй Wиллиам Ф. Wятт. Лоэб Cлассиcал Либрарй 171. Cамбридге, МА: Ҳарвард Университй Пресс, 1925.
  7. ↑ Лаwсон, Жоҳн Cутҳберт. Модерн Греэк фолклоре анд анcиэнт Греэк религион: а студй ин сурвивалс. Cамбридге Университй Пресс, 1910 — 2–3-бет. 
  8. ↑ Адкинс, А. W. Ҳ.; Поллард, Жоҳн Ричард Тҳорнҳилл (2 Марч 2020). "Греэк религион". Энcйcлопæдиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/топиc/Греэк-религион. 
  9. ↑ 9,0 9,1 Микалсон, Жон. Ҳонор Тҳй Годс: Популар Религион ин Греэк Трагедй. Чапел Ҳилл: Университй оф Нортҳ Cаролина Пресс, 1991. 
  10. ↑ Кеарнс, Э. (2004) ‘Тҳе Годс ин тҳе Ҳомериc эпиcс’, ин Р. Фоwлер (эд.) Тҳе Cамбридге Cомпанион то Ҳомер. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс (Cамбридге Cомпанионс то Литературе), пп. 59–73.
  11. ↑ Ҳомер’с Илиад, Cлассиcал Течнологй Cентер.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Куллманн, Wолфганг (1985). „Годс анд Мен ин тҳе Илиад анд тҳе Одйссей“. Ҳарвард Студиэс ин Cлассиcал Пҳилологй. 89-жилд. 1–23-бет. дои:10.2307/311265. ЖСТОР 311265.
  13. ↑ Ҳомер. Тҳе Илиад. Неw Ёрк: Пенгуин Боокс, 1998 — 589-бет. 
  14. ↑ 14,0 14,1 Лефкоwитз, Марй (2003). Греэк Годс, Ҳуман Ливес: Wҳат Wе Cан Леарн Фром Мйтҳс. Неw Ҳавен, Cоннеcтиcут: Яле Университй Пресс.
  15. ↑ Таплин, Оливер (2003). „Бринг Баcк тҳе Годс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (14 Деcембер).