Иллюминатор (лот. иллуминатор -ёритқич) — ёритиш ва шамоллатиб туриш мақсадида кема, сув ости кема-си, самолёт корпусига ишланган ойнали туйнук. Думалоқ ва тўрт бурчак, очилмайдиган ва очиладиган хиллари бўлади. Кўпинча, нам ўтказмайдиган қилиб ясалади. Сув остида илмий тадқиқот ишлари олиб бориладиган аппаратлар, вертолёт, космик кема ва б. даги думалоқ туйнук ҳам И. деб аталади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил