Ilmenit
Илменит, титанли темир-тош (Уралдаги Илмен тоғи номи-дан) — минерал, кимёвий формуласи ФеТиО, ФеОТиО. Таркибида бироз магний, баъзан марганец ҳам бўлади. Тригонал сингонияли, кристаллари йўғон тахтачасимон, ромбоэдрик, гоҳо пластинкасимон. Ранги қорамтир, қора, кулранг . Қаттиқлиги 5—6. Зичлиги 4,8 г/см3. Асосли интрузив (габбро, пироксенит, диабаз) ва ишқорли жинсларда магнетит, чўкинди жинсларда эса кўпинча магнетит билан бирга учрайди. Россияда’Илмен тоғларида (Жанубий Урал), Норвегияда Эгерсунн-Согндал ёнидаги Телнес кони ва Крагерё конлари бор. Титан олинадиган асосий руда. Авиация саноатида ва пўлатнинг алоҳида турини олишда ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |