Илоило — Филиппиндаги шаҳар. Илоило провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 366 минг киши (2000). Панай о.нинг жан.-ғарбий соҳилидаги порт. Шакар экспорт қиладиган марказлардан. Кема ремонти, озиқ-овқат, тикувчилик саноати корхоналари бор.

ХВИ—ХВИИ асрларга оид (Испания мустамлакачилиги давридаги) меъморий ёдгорликлар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил