Ilon Wikland
Илон Wикланд (кўпинча Илун Wикланд деб ҳам келтирилади; шведча: Илон Wикланд; қизлик исм-фамилияси эстонча: Маире-Илон Пääбо; 1930-йил 5-феврал, Тарту, Эстония) — келиб чиқиши эстониялик швед рассоми, иллюстрация ва анимация жанрларида ижод қилади[1], Астрид Линдгрен китобларининг доимий иллюстратори.
| Илон Wикланд | |
| Ҳақиқий исми | Маире-Илон Пääбо |
| Таваллуди | 1930-йил 5-феврал Тарту, Эстония |
| Миллати | Эстон |
| Соҳаси | иллюстратор, рассом |
| Таълими | Сколан фöр бок- оч рекламконст
Сигне Бартҳ номидаги тасвирий санъат мактаби |
Биографияси
Илон Wикланд 1930-йил 5-февралда Эстониянинг Тарту шаҳрида қурилиш муҳандиси Мах Пääбова ва Паллас санъат мактаби битирувчиси рассом Вида Пääбо-Жусе) оиласида туғилган. Отаси билан ажрашгандан сўнг, онаси 1939-йилда ўқиш учун Италияга жўнайди, кейин Будапешт Бадиий академиясида малакасини оширади, 1948-йилда Буюк Британияга кўчиб келади, бу ерда унинг ёнига вояга етган қизи Илон ҳам келади ва онаси 1979-йилдан то вафотигача Ибиза оролда яшайди[2]. Илон болалигини Ҳаапсалуда ўтказган, Таллиндаги мактабга борган, лекин 1939—1944-йилларда Ҳаапсалудаги 1-бошланғич мактабда ўқийди, бу ерда Эстония СССРга қўшилгандан сўнг бувиси билан яшаган ва 1944-йилда Қизил Армия мамлакатҳа бостириб кириши сабабли қочқинлар оқими билан Швецияга келади.
Швецияда Илон Wикланд холаси билан яшаган, холаси урушдан олдин Эстониядан кўчиб кетган ва Стокголмда рассом бўлиб ишлаётган бўлган. Элон унинг изидан бориб, санъат мактабига ўқишга киради. Йигирма ёшида Илон Рабéн & Сжöгрен нашриётида Астрид Линдгрен билан танишиб қолади[3], ёзувчига унинг ишларини ёқиб қолиши, уларнинг узоқ ҳамкорлигининг бошланиши туртки бўлади. Илон Wикланд томонидан расман тасвирланган биринчи китоб 1954-йилда нашр этилган Линдгреннинг Мио, болажоним Мио асари бўлган. Wикланд, шунингдек, Анн Мари Фалк, Росе Лагерcрантз, Эдитҳ Уннерстад ва бошқа ёзувчиларнинг болалар китоблари учун ҳам расмлар яратган. 2007-йилда Таммерраамат нашриёти эстониялик ёзувчи Энно Таммернинг „Илона Wикланд олами“ (эстонча: Илон Wикланди мааилм) китобини нашр этади. 2009-йил 1-июлда Ҳаапсалу шаҳрининг минтақавий музейида Илон Wикландга бағишланган Илони Имедемаа тематик марказ очилади[4].
1951-йилда Илон денгизчига турмушга чиқади, Уларнинг тўртта қизи бор. Викланд ҳозир Стокголмда истиқомат қилади.
Мукофотлари
2001-йилда учинчи даражали Оқ юлдуз ордени билан тақдирланган. 2002-йилда Швеция маданиятига қўшган улкан хизматлари учун Иллис қуорум олтин медали билан тақдирланган[5].
Манбалар
- ↑ "Илон Wикланд" (Сwедиш). Натионаленcйклопедин. ҳттп://www.не.се/илон-wикланд. Қаралди: 13 Май 2010.
- ↑ „Рождённая рисовать“. 2007-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-май.
- ↑ „Счастливая случайность“. 2007-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-май.
- ↑ „Страна Чудес Илоны Викланд“. 2011-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-октябр.
- ↑ „Регерингенс белöнингсмедалжер оч регерингенс утмäркелсе: Профессорс намн“ (св). Регерингсканслиэт (2006-йил 1-январ). 2021-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-май.