Ilonlar
| Илонлар | ||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||
| ||||||||||||
Илонлар ареали
(денгиз илонларининг ареали – кўк) | ||||||||||||
Гуруҳлари
| ||||||||||||
| ||||||||||||
Илонлар (Опҳидиа ёки Серпентес) — тангачалилар кенжа туркуми ҳисобланади. Қадимги Илон қазилма қолдиғи (узунлиги 11 м гача) бўр давридан маълум. Илоннинг аждоди эчкемарларга ўхшаш калтакесаклар бўлганлиги тахмин қилинади. Танаси ингичка ва узун, узунлиги 8 см дан 10 м гача, мугузеимон қалқон ва тангачалар билан қопланган. Оёқ камари суяклари бўлмайди, айрим Илонда чаноқ ва орқа оёқлари рудименти сақланиб қолган. Умуртқалари 141 дан 435 тагача. Туш суяги бўлмайди, қовурғалари ҳаракатчан. Кўзини шаффоф қовоқлар қоплаб туради. Қулоқ тешиги ва ноғора пардаси бўлмайди, ўрта қулоғи содда тузилган. Тили узун, айрисимон, якобсон органи бор. Бош скелетининг юз суяклари эластик пайлар орқали ўзаро бириккан бўлиб, йирик ўлжани ютаётганида оғзининг кенг очилишига имкон беради. Тишлари ингичка, ўткир, орқага эгилган; ўлжани ушлаб туриш учун хизмат қилади.
Заҳарли илоннинг юқори жағларида заҳар тишлари бўлади. Тишлар сиртидаги эгатча ёки ичидаги най орқали заҳар безидан заҳар ўлжа танасига оқиб келади. Ички органлари асимметрик жойлашган.
Сийдик пуфаги бўлмайди. Эркагининг қуйиқиш органлари бир жуфт халтачалардан иборат бўлиб, анал тешигидан орқароқда, терисининг остида жойлашган. Йилда бир неча марта туллайди, бунда терисининг сиртқи қавати пайпоқ ечилганидек яхлит кўчиб тушади.
Илоннинг 3000 га яқин тури 13 оилага бўлинади. Асосий оилалари: сув илонлари, аспидлар, денгиз илонлари, қора илонлар, чуқурчабошлилар, сўқирилонлар, тороғизлилар, бўғма илонлар, қалқондумлилар. Ер юзида, Антарктидадан ташқари, ҳамма жойда учрайди. Одатда, ер устида қалин ўт-ўланлар орасида, дарахтларда, кўп турлари чўлларда, айрим турлари сувда яшайди. Йиртқич, ўлжани тириклигича ёки олдин заҳарлаб ёки бўғиб ўддириб кейин ютади. Тухум қўяди, айримлари тухумдан тирик туғади. Илон табиатда кемирувчилар, моллюскалар ва ҳашаротлар сонини чеклаб туришда катта аҳамиятга эга.
Илон заҳаридан тиббиётда фойдаланилади. Баъзи Илон териси чарм саноатида қўлланади. Айрим Илон одам учун хавфли, бироқ улар ҳеч қачон биринчи бўлиб ҳамла қилмайди.
Ўзбекистон ҳудудида Илоннинг 20 гача яқин тури тарқалган, улардан капча илон, кўлбор илон, дашт қора илони, қалқонтумшуқ,чарх илонлари заҳарли ҳисобланади. Кўпчилик турларининг сони кескин камайиб кетмоқда. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш жамияти Қизил китобига илонларнинг 16 тури киритилган[1].
Еволюцияси
Илонлар (Серпентес) ер юзида жуда қадимдан мавжуд бўлган ва уларнинг эволюцияси мураккаб жараённи ўз ичига олади. Илонларнинг замонавий турлари пайдо бўлишига олиб келган жараёнлар ва уларнинг умумий тарихий ривожланиши тўғрисида қуйидаги асосий ма’лумотларни келтириш мумкин:[2]
Илонларнинг аждодлари
Илонларнинг эволюцияси тахминан 150 миллион йил олдин, Юра даврида бошланган деб тахмин қилинади. Уларнинг аждодлари сувда ёки қуруқликда яшовчи тошбақасимон ёки калтакесаксимон суткасизлар бўлган. Биринчи илонларга ўхшаш жонзотлар ўрта Юра ва кеч Бўр даврида пайдо бўлган бўлиб, улар замонавий илонларга қараганда оёқли ва калтакесакларга яқин эди.
Танадаги ўзгаришлар
Илонларнинг энг муҳим ўзгаришларидан бири таналарининг узунлашуви ва оёқларнинг йўқолиши бўлиб, бу уларнинг сузиш, юриш, ва йиртқичлардан қочиш қобилиятларини яхшилаган. Дастлаб улар сувда яшовчи ёки ботқоқлик жойларда ҳаёт кечирган. Ортиқча а’золарининг камайиши ва тананинг чўзилиши уларнинг бурилиш ва сузиш қобилиятларини кучайтирган.
Тишлари ва ов қилиш стратегиялари
Илонлар эволюциясида ов қилиш усуллари ҳам ривожланган. Масалан, илонларда заҳар ишлаб чиқарадиган безлар ва махсус тишлар пайдо бўлган. Ба’зи илонлар заҳар билан қуролланган бўлса, бошқалари ўлжани қисиб ўлдириш (бўғиш) усулини қўллайди. Бу эволюцион жараён улар яшайдиган муҳит ва овқатланиш шароитларига мослашишда муҳим бўлган.
Юриш ва ҳаракатланиш усуллари
Илонларнинг танаси оёқлари йўқ бўлишига қарамай, ўзига хос ҳаракатланиш усулларига эга. Масалан, "с-кўринишли" ҳаракатланиш, ёнлама ҳаракат ва тўғри олдинга ҳаракатланиш усуллари мавжуд. Бу усуллар илонларга қаттиқ юзаларда ва сувда тез ҳаракат қилиш имконини беради.
Заҳар ва ҳимоя тизимларининг ривожланиши
Илонлар ўлжасини заҳарлаш орқали ўлдириш ва ҳимоя қилиш механизмларини ривожлантирган. Эволюция давомида ба'зи турларда махсус заҳар безлари ва ин'экция қилиш учун махсус тишлар шаклланган. Заҳарли илонлар ривожланиб, турли ўлжа турларига мослашган ва бу уларнинг омон қолиш имкониятларини оширган.
Иқлим ва муҳитга мослашув
Илонлар турли иқлим ва географик муҳитларга мослашган. Улар чўллар, тропик ўрмонлар, тоғлар ва сувли жойларда яшай олиш қобилиятига эга бўлиб, бу эволюциявий жараён уларнинг турли турларининг кенг тарқалишига сабаб бўлган. Тропик жойларда яшовчи илонлар иссиқ ва нам иқлим шароитларига яхши мослашган, совуқ ҳудудларда яшовчи илонлар эса ҳаётий жараёнларини секинлаштириб, қишки уйқуга чўкиш каби стратегияларни ривожлантирган.
Илонларнинг замонавий турлари
Эволюция давомида илонларнинг минглаб турлари пайдо бўлган, ва улар турли хил морфологик ва экологик хусусиятларга эга. Ҳозир илонларнинг турли оилалари, жумладан, питонлар, боа илонлари, кобралар, йиртқич илонлар (виперлар) ва бошқа кўплаб турлари мавжуд.
Келиб чиқиши
Илонлар калтакесаклардан келиб чиққан ва монофил гуруҳдир. Молекуляр маълумотларга кўра, замонавий калтакесаклар орасида уларнинг энг яқин қариндошлари игуанага ўхшаш бўлиб, улар билан бирга Тохиcофера кладасини ҳосил қилади. Баъзи морфологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу туркумга мозазаурлар ҳам киради ва улар илонларнинг қардош гуруҳидир.
Маълум бўлган энг қадимги илон қолдиқлари (2014-йил ҳолатига кўра) Англиянинг Ўрта юра чўкиндиларидан (тахминан 167 миллион йил олдин, Эопҳис Ундерwооди) олинган[2].
Структуравий хусусиятлар
Ташқи кўриниши
Илонларнинг танаси чўзилган, оёқ-қўллари йўқ. Тана узунлиги 10 см дан деярли 7 метргача ўзгариб туради.
Илонлар оёқсиз калтакесаклардан жағнинг чап ва ўнг қисмларининг ҳаракатчан туташуви (бу ўлжани бутун ютиб юбориш имконини беради), ҳаракатланувчи кўз қовоқлари, қулоқ пардаси ва елка камарининг йўқлиги билан фарқ қилади.
Териси
Илоннинг танаси тангасимон тери билан қопланган. Бошқа судралувчилардан фарқли ўлароқ (илон ва чувалчанглар ўртасидаги чалкашлик) илон териси қуруқ, нам ва шилимшиқ эмас. Кўпгина илон турларида қорин томонидаги тери махсус бўлиб, судралисг ва танасини тортиш учун мослаштирилган ва бу ҳаракатни осонлаштиради. Илоннинг қовоқлари шаффоф бўлиб, доимо ёпиқ ҳолда қолади. Илонларда тери бир вақтнинг ўзида ва бир қатламда ўзгаради[3].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ 2,0 2,1 Романовская Т. „Змеи потеряли ноги из-за выключения гена Сониc ҳедгеҳог“. Элементы (2016-йил 3-ноябр). 2016-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-декабр.
- ↑ Аре снакес слимй? ат Сингапоре Зоологиcал Гарденъс Доcент. Аccессед 14 Аугуст 2006.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |