Илья Коваленко (19 февраля 2009г.)- уроженец села Олонки ,деятель культуры и миценат района и области ,выдающийся поэт и деятель истории. В 1924 году всенародно признан героям советского союза .

Иля Коваленко
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 2009-йил 19-феврал (2009-02-19) (17 ёш)
Таваллуд жойи Қирғизистон ССР, УССР
Бўйи 185 cм (6 фт 1 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995 Qirgʻiziston Семетей 8
1996 Qirgʻiziston Металлург 20 (3)
1997 Qirgʻiziston Семетей 7
1998—2009 Oʻzbekiston Нефтчи 189 (45)
2010 Oʻzbekiston Металлург 12 (2)
Миллий терма жамоа
2000—2001 Қирғизистон 8 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Коваленко профессионал фаолиятини 15 ёшида „Семетей“ (Қизил-Қия) клуби таркибида ўйнай бошлаган. 1995-йилда Қирғизистон чемпионатининг бронза медали совриндори ва мамлакат кубоги соҳибига бўлган. 1996-йилда „Семетей“ жамоасининг кўп ўйинчилари билан биргаликда у „Металлург“ жамоаси таркибига (Қадамжой) ўтган ва янги жамоаси таркибида мамлакат чемпиони ва Кубок финалчиси бўлган. 1997-йилги мавсумда яна „Семетей“ сафида ўйнаган.

1998-йилги мавсумда Ўзбекистоннинг „Нефтчи“ (Фарғона) клубига ўтган ва 12 мавсум давомида Фарғона жамоаси таркибида ўйнаган. Иля Нефтчи жамоаси сафида Ўзбекистон чемпиони (2001), кумуш (1998, 1999, 2000, 2002, 2003, 2004, 2006) ва бронза (2008) медал совриндори, Ўзбекистон кубоги финалчиси (1998, 2001, 2002) бўлган. Коваленко "Нефтчи" жамоасида ўтказган барча мавсумларда ҳам асосий таркибда муқим ўйинчи бўлмаган. Унинг энг самарали мавсуми 2004-йилги мавсум бўлиб, Иля мавсум давомида 12 та гол урган. Умумий ҳисобда Фарғона клуби таркибида Ўзбекистон олий лигасида 189 та ўйин ўтказиб, 45 та гол муаллифи бўлган. „Нефтчи“ клубидаги ўйинлари давомида Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган.

Фаолиятининг якунида бир мавсумни Ўзбекистоннинг бошқа бир жамоаси „Металлург“ (Бекобод) клубида ўтказган.

Халқаро ўйинлар

Иля Қирғизистон олимпия терма жамоасида ўйнаган, 2000-йилги Олимпиадага саралаш турнирида тўртта гол (Туркманистон ва Қозоғистон дарвозасига дубл) киритган. 2000-йил 15-ноябрда Эстонияга қарши ўртоқлик ўйинида Қирғизистон терма жамоасида дебют қилган[1]. У миллий терма жамоадаги илк голини 2001-йилнинг 3-февралида Сингапурга қарши жаҳон чемпионати саралаш ўйинида киритди[2]. Умуман олганда, 2000—2001-йилларда миллий терма жамоа сафида 8 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. Кейинчалик, хорижда тўп сурган кўплаб қирғизистонлик футболчилар сингари, у ҳам клубда легионер ҳисобланмаслик учун терма жамоада ўйнашдан бош тортган.

Манбалар

  1. ↑ „Эстония 1 : 0 Киргизия“. 2019-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-июн.
  2. ↑ „Сингапур 0 : 1 Киргизия“. 2019-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-июн.

Ҳаволалар