Ilya Kravtsov
Иля Павлович Кравцов (1921-1956) – совет зобити ва Совет Армияси маёри. Улуғ Ватан ва Совет-Япон урушлари қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1945).
| Иля Кравцов | |
|---|---|
| Асл исми | Иля Павлович Кравцов |
| Таваллуди |
1921-йил 1-август Потошчино қишлоғи, Красненский тумани, Смоленск вилояти, РСФСР |
| Вафоти |
1956-йил 14-октябр Смоленск |
| Фуқаролиги |
|
| Хизматдаги йиллари | 1939–1954-йиллар |
| Унвони | Маёр |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Иля Кравцов 1921-йил 1-августда Красненский туманидаги Потошчино қишлоғида деҳқон оиласида туғилган[1]. 1926-йилда оиласи билан Смоленскка кўчиб ўтган. У ерда 1935-йилда мактабнинг 8-синфини, кейин электр пайвандчилар курсларини тугатади. Уч йил давомида темир йўлда ишлайди. 1939-йилда Ишчи-деҳқонлар Қизил Армияси сафига чақирилиб, Тошкент ҳарбий пиёдалар билим юртига ўқишга юборилган. Ўқишни 1942-йилда тугатган. 1942-йил май ойидан Улуғ Ватан уруши фронтларида хизматда бўлган. Кавказ жангида, Курск жангида, Украинани озод қилишда қатнашган. У айниқса Днепр жангидаги хизмати билан ажралиб туради. Шунингдек, гвардия лейтенанти Иля Кравцов Воронеж фронти 47-армиясининг 30-пиёда дивизиясининг 256-пиёда полкининг баталёнига қўмондонлик қилган[2].
Венгрия ва Чехословакияни озод қилиш учун бўлиб ўтган жангларда қатнашган. 1944-йилда қўмондонлик таркибининг малакасини ошириш курсларини тамомлаган. Ўша йили у КПСС (б) сафига қўшилади. Уруш пайтида икки марта ярадор бўлиб, қаттиқ зарба олган. Совет-Япон урушида қатнашган[2].
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 25-октабрдаги фармони билан катта лейтенант И. П. Кравцов қўмондонлик топшириқларини намунали бажаргани, фашист босқинчилари билан жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун Ленин ордени, „Олтин юлдуз“ медали билан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовар бўлган.
1946-йилдан Олтой ўлкаси вилоят ҳарбий комиссарликларида ишлаган. Жангда олган жароҳатлари унинг соғлиғига таъсир қилади. 1954-йилда оғир касаллиги туфайли маёр И. П. Кравцов ишдан бўшатилган.
Кейин ватанига қайтиб келиб, Смоленскда яшаган. Иля Кравцов 1956-йил 14-октябрда вафот этган. Смоленскдаги „Клинок“ қабристонида дафн этилган.
Манбалар
Адабиётлар
- Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. – М.: Воэниздат, 1987. – Т. 1 /Абаэв – Любичев/. – 911 б.
- Воробёв М. В. Смоляне – Герои Совецкого Союза / М. В. Воробёв, В. Е. Титов, А. К. Храпченков. – 3-э изд., доп. – М.: Московский рабочий, 1982. – 622 б.