Ilya Slonim
Иля Лвович Слоним (1906-йил 24-октябр, Тошкент – 1973-йил 28-октябр, Москва) – совет ҳайкалтароши.
| Иля Слоним | |
| Таваллуди | 24-октябр 1906-йил Тошкент, Туркистон, Россия империяси |
| Вафоти | 28-октябр 1973-йил 28-октябр 1973-йил |
| Миллати | |
Биографияси
Иля Лвович 1906-йилда Тошкент шаҳрида кон муҳандиси, нефт институти аспиранти, кейинчалик профессори Лев Илич Слоним (1883–1945) ва Анна Григоревна Слоним (1887–1954) оиласида таваллуд топган[1]. 1921-йилда оиласи Москвага кўчиб ўтган. Ота-онаси ёзувчи Исаак Бабелнинг яқин дўстлари ва узоқ йиллик мухбири бўлган. Ёзувчи ҳам бир мунча вақт Слонимларнинг уйида ижарада яшаган. Слонимларнинг уйида Бабелнинг „Еврейка“ ҳикояси сақлаб қолинган (1989-йилда вафотидан кейин нашр этилган)[2]. Лев Илич қатор илмий ишлар, „Основи нефтепромисловой электрификация“ дарслиги (1946), „Электрификация американской нефтяной промишленности“ (1927) монографияси муаллифи эди.
Иля Лвович 1924–1929-йилларда ВХУТЕМАС-ВХУТЕИНда И. С. Эфимов ва И. М. Чайковлар раҳбарлигида таҳсил олган.
Иля 1931-йилда Россия ҳайкалтарошлар жамиятига номзод бўлди. У портрет жанрида кўп ишлаган. 1934–1935-йилларда Конаководаги ЗИКда фаолият олиб борган[3] ва 1950-йилларда ёғоч ва мармар каби материаллар билан ишлай бошлаган. Слоним 1970-йилларнинг бошларида композицион ҳайкалтарошлик билан шуғулланиб, қадимги мифология мавзуларида бир қатор асарлар тақдим этди[4]. Иля Слонимнинг сўнгги асарлари орасида мемориал ҳайкалтарошлик асарлари бор. Шунингдек қабр тошлари ва СССРнинг таниқли кишиларига ёдгорлик тахталари ясаган.
Оиласи
Иля Лвович СССР ташқи ишлар халқ комиссари Максим Литвиновнинг қизи Татяна Литвинова билан оила қурган[5], уларнинг икки нафар қизи бор[6].
Қизи Мария (1945-йил, Москва) журналист ва радио бошловчиси ҳамда педагог. 1974-йилдан АҚШда, 2015-йилдан Лондонда истиқомат қилади.
2-қизи Вера (1948) ҳуқуқ ҳимоячиси ва нашриётчи. У Валерий Чалидзенинг рафиқаси.
Илянинг тоғалари (отасининг ака-укалари) Моисей Илич Слоним (1875–1945) жарроҳ ва тиббий олим ҳамда тиббиёт фанлари доктори бўлган. Соломон Илич Слоним (1879–1928) рентгенолог ва физиотерапевт, тиббиёт фанлари доктори бўлган.
Унинг амакиваччаси Юдиф Моисеевна Слоним, астроном.
Манбалар
- ↑ Интервю с Машей Слоним
- ↑ Лев Фрухтман „Неизвестная повест Бабеля“
- ↑ „Слоним Илья Львович“. 2015-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 7-июн.
- ↑ Слоним Иля Лвович
- ↑ „Литвинова Татяна Максимовна“. 2016-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-ноябр.
- ↑ „Илья Львович Слоним р. 1906 ум. 1973 — Родовод“. ру.родовид.орг. Қаралди: 2023-йил 12-ноябр.