Имаго (лотинча: имаго — кўриниш) — ҳашаротлар индивидуал ривожланишидаги сўнгги (дефинитив) босқич, вояга етган ҳашарот. Қанотларининг тўлиқ ривожланганлиги ва қорнининг кей-инги қисмида жинсий ўсимталарнинг бўлиши имаго нинг асосий белгиси ҳисобланади. Имаго даврида ҳашаротлар тарқалади ва кўпаяди. Ҳашаротларнинг ўсиши ва пуст ташлаши тугалланади. Бир қанча ҳашаротлар имагоси озиқланмайди ёки озиқланиши чекланган бўлади. Кўпчилик ҳашаротлар имаго даврида ҳаракатчан бўлади. Имаго даври бир неча соат ёки кундан (кунликлар, айрим тангақанотлилар, елпиғичқанотлилар эркаклари) бир неча ой ёки йилгача давом этади. Она асалари имагоси 3— 5 йил, айрим қора танли қўнғизлар имагоси 15 йилгача ҳаёт кечиради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил