Имбециллик (лотинча имбеcиллус -заиф) — акли норасоликнинг ўртача даражаси; руҳий жиҳатдан бир қадар ривожланмай қолиш (олигофрения). Бунда беморнинг сўз бойлиги оз бўлиб, уни ҳисоблаш ва ўқишга ўргатиб бўлмайди, лекин унда жўнроқ меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил