Имлоқ — қадимий шаҳар ҳаробалари. Олмалиқ шаҳридан (Тошкент вилояти) 12 км шарқда, Оҳангарон дарёсининг чап сохилида жойлашган. Шаҳар маркази 5 га, ундан шарқда жойлашган шақристон майдони 12,5 га бўлган. Шаҳристоннинг дарёга қараган шимолий томони мудофаа иншоотлари билан мустаҳкамланган, қолган томонлари рабод билан ўралган. Археологик қазиш натижасида 6—7-аср ларга оид мудофаа иншоотларининг ҳаробалари, 4—11-аср ларга оид турар жойлар ва жамоат бинолари, ҳунармандчилик корхоналарининг қолдикдари топилган. Шаҳристон ва рабодда топилган металлургия, кулолчилик, шишасозлик корхоналарининг қолдиқлари, йирик ва кичик каналлар, ҳовузларнинг излари И. да маданият ва суғориш ишлари тараққий этганлигидан далолат беради. Археологик ва ёзма манбаларга асосланиб И. Илоқнннт маркази — Тункат шаҳри билан бир деб ҳисобланади.

Лд.: Массон М . Е., Ахангеран. Археолого-топографический очерк, Т., 1953; Буря ко в Ю. Ф., Археологические материали по истории Тункета и Абрлига. Материали по истории Ўзбекистана, Т., 1966.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил