Immunli nav
Иммунли нав — қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг касалликни бутунлай юқтирмаслик (иммунитет) хусусиятига эга бўлган нави. И. н. ўсимликлари касаллик қўзғатувчи микроорганизмларни енгиш ва улар ажратадиган заҳарли моддаларни зарарсизлантириш қобилияти (ҳимоя реаксияси) га эга бўлади. Бунда ўсимликлар касалликка мутлақо чалинмайди ёки касаллик қўзғатувчилар организмда касалланиш жараёнини қўзғатишга улгурмасдан, юқиш даврининг бошидаёқ нобуд бўлади. Навларда иммунитет кўпинча мазкур тур, туркум ёки оилага мансуб ўсимликларда паразитлик қилмайдиган касаллик қўзғатувчи микроорганизмларга қарши пайдо бўлади. И. н. яратиш бўйича селексия ишлари дурагайлаш асосида олиб борилади. Қ. х. экинларининг касалликларга чидамли навларини яратишда кўпроқ тур ичидаги дурагайлашдан фойдаланилади. Бунда селексионер ҳар хил касалликларга (вертициллез ва фузариоз вилт, илдиз чириши, гоммоз) турли даражада чидамлиликка эга навлар билан иш олиб боради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |