Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Imom Rizo

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Андоза:Инфобох шиа имомлари

Саккизинчи имом — Имом Ризо (а.с.) исмларининг арабча каллиграфияси

Али ибн Мусо ар-Ризо (араб. علي بن موسى الرضا; таваллудлари: 148-ҳижрий/765-милодий — вафотлари: 203-ҳижрий/818-милодий) — шиа-имомийларнинг 8-имоми ҳисобланадилар. Имоматликлари 20 йил давом этган.

Исм ва кунялари

Муборак исмлари Али, машҳур лақаблари "Ризо", ма’руф кунялари "Абул Ҳасан" бо'лган.  Замондошлари ва тарихчилар Имом Ризо (а.с.) учун бир нечта лақаб ва куняларни айтиб ўтганлар.   Аллома Мажлисий: "Ул зотнинг кунялари халқ ичида Абул Ҳасан ва махсус ёрларни ўртасида Абу Али бўлган", — деб ёзадилар[1].

Муҳаммад ибн Жарири Табари: "Ҳазратнинг хос кунялари Абу Муҳаммад бўлган" - деб ёзади[2].

Лақаблари ҳақида эса муаррих ва муҳаддислар (тарихшунос ва ҳадисшунослар) қуйидаги лақабларни айтиб ўтканлар:

  • Сирожу Аллоҳ,
  • Нурул ҳудо,
  • Қуррату айнил мўминин,
  • Макидатул Мулҳидин,
  • Кафил халқ,
  • Ар-Рази,
  • Ар-Ризо,
  • Роббус Сарир,
  • Роббут тадбир,
  • Ал-Фозил,
  • Ас-Собир,
  • Ал-Вафий,
  • Ас-Сиддиқ[3].
  • Яна қуйидаги лақаблари ҳам мавжуд бо'лгани айтилади:

    • Ал-Валий,
    • Вофий,
    • Зақий,
    • Султонул инс ва-л-жин,
    • Зоминул уммати,
    • Ад-До’и иллаллоҳ,
    • Зайнул мўминин,
    • Ғарибул ғурабо,
    • Муъинуз зуафо,
    • Ар-Рози иллаллоҳ,
    • Ар-Рози би-л-қадари ва-л-қазо,
    • Шамсуш шумус,
    • Анисун нуфус,
    • Ғайзул мулҳидин[4].

    Имом Ризо (а.с.)нинг "Ризо" лақаблари ҳақида

    Имомларнинг ҳар бир исмлари ва лақаблари ма’лум бир ма’ноларга эга. Имом Ризо (а.с.)нинг ҳам лақабларининг ма’нолари ривоятларда айтиб ўтилган. Аммо "Ризо" номли лақаблари тарихий воқеаларга асосланиб турли баҳсларга сабаб бўлган. Чунки ба’зи тарихшунос олимлар Ризо лақабини халифа Ма’мун танлаган деб айтишади. Имом Ризо (а.с.) Ма’мун томонидан вилояти аҳдни қабул қилишлари билан Ризо деб лақаб қўяди. Аҳли сунна тарихчиси Ибн Жарир Табарий "Тарихи Табарий" китобида 201-ҳижрий-қамарий йил воқеаларини айтиб шундай ёзади: "Бу йилда Ма’мун Али ибн Мусо Козим (а.с.)ни халифанинг валиаҳди ва ўзидан кейинги халифа қилиб тайинлади ва уни (Имом Ризо (а.с)ни) Ар-Разий мин оли Муҳаммад (с.а.в.) деб номлади"[5]. Ушбу ма'лумотлар Ибн Касир ва Ибн Асирнинг тарих китобларида ҳам кўзга ташланади[6][7].

    Ибн Халдун ҳам шу воқеани келтиради, аммо "Ар-Рази" ўрнига "Ар-Ризо" сўзини ёзади[8]. Албатта Ар-Рази билан Ар-Ризо бу икки алоҳида лақаблар. Имом Ризо (а.с.)нинг бу лақаб билан номланишларини турли сабаблар билан таҳлил қилса бўлади.

    Шиалар назарида Аҳли байт (а.с.) исмларини ва лақабларини олдиндан фаришталар томонидан Муҳаммад (с.а.в.)га ваҳий қилиб тайинлаганлар. Худдики, Муҳаммад (с.а.в.) Имом Ҳасан (а.с.) ва Имом Ҳусайн (а.с.) ҳақларда исм қўйишда, "Исм танлашда Парвардигоримдан олдин бошламайман" дейдилар[9].

    Садуқ Сулаймон ибн Аби Ҳафс Марвазийдан ривоят қиладилар, Имом Мусо ибн Жа’фар ўғилларини "Ризо" исми билан чақирардилар. Ва ҳаммага тавсия қилардиларки, [улар ҳам о'г'илларини] шу исм билан чақирсинлар[10].

    Бу ҳадис ва Имом Ризо (а.с.)нинг номланишлари Ма’мун халифа бўлишидан анча йиллар олдин бўлиб о'тган. Вилояти аҳднинг ҳам ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.

    Базантидан яна бир ривоят айтилган: "Имом Жавод (а.с.)га, "Ба’зиларнинг айтишича, отангиз Имом Ризога Ма’мун халифа "Ризо" деб лақаб қўйган экан, чунки халифанинг вилояти аҳдни қабул қилиб унга рози бўлганлари учун", — дедим. Ҳазрат дедилар: "Аллоҳга қасамки, бу рост қавл эмас, Аллоҳ таоло отамни "Ризо" деб номлаган. Зероки, Аллоҳ таоло осмонда ундан рози ва Пайғамбаримиз ва Аҳли байт эса ерда у кишидан рози ва хурсандлар". Ривоят қилувчи яна, "Бу сифат ва хислатлар бошқа имомларда бўлмаганми?" - деб сўради. Имом унга, "Нега бўлмасин, бўлган, аммо отамни бир хислатлари улардан ажратиб туради. У хислат шуки, мухолифлар ва ҳам мувофиқлар (дўстлар ва душманлар) отамдан рози эдилар. Шунинг учун фақат у кишини "Ризо" деб номладилар[11][12].

    Бошқа бир ривоятда: "Билгин, Аллоҳ таоло уни лавҳул маҳфузда ҳам Ризо деб номланган", — дейилган[13].

    Имом Ризо (а.с.)ни халифа Ма’мун томонидан "Ризо" деб номланган, дейдиганлар бу масалани "вилояти аҳд" масаласига алоқадор қиладилар. Ҳолбуки, вилояти аҳд воқеасидан олдин Имом Ризо (а.с.)га айнан шу лақаб билан мурожаат қилгани ҳақида ривоят мавжуд. Фазл ибн Саҳл томонидан Имом Ризога юборилган хатда Имомни Тус шаҳрига да’ват қилганда "Ризо" лақаби билан мурожаат қилинган:"О'та меҳрибон ва чексиз раҳмли Аллоҳ номи билан, Али ибн Мусо Ар-Ризога... Халифа валийсидан, Фазл ибн Саҳлдан..."[14].

    Келтирилган ривоят ва ҳадисларга асосланиб айтиш мумкинки, "Ризо" лақаби Имом Ризо (а.с.)га халифа Ма’мун томонидан эмас, балки Аллоҳ ва Муҳаммад (с.а.в.) томонидан қўйилган.

    Имом Ризо (а.с.)нинг биографиялари

    Туг'илишлари

    Тарихшунослар ва муҳаддислар Имом Ризонинг туғилган кунлари ҳақида ҳар хил саналарни айтиб ўтганлар. Бир гуруҳ тарихчилар "Пайшанба куни балким жума куни 11-зулқаъда 148-ҳижрий қамарий йилда дунёга келганлар" деб ёзадилар[15][16][17].

    Бу назарга кўра, туғилган йиллари айнан боболари Имом Жаъфар ас-Содиқ (а.с.) шаҳодатлари (вафотлари) билан бир йилга тўғри келади.  

    Ба’зилар Имом Ризо (а.с.)нинг таваллудларини 153-ҳижрий-қамарий йилнинг воқеаларидан ҳисоблайдилар. Шайх Садуқ Г'ёс ибн Асиддан: "Бир гуруҳ Имом Ризо (а.с.)ни Мадинада пайшанба куни 11 Рабиулаввалда 153-ҳижрий-қамарий йилда боболарининг шаҳодатларидан 5 йил ўтиб дунёга келадилар, деб э’тиқод қилишади", — деб ривоят қилади[18][19].

    Аёллари

    Имом Ризо (а.с.)нинг бир нечта умр ё'лдошлари бўлган. Ўшалардан бири Имом Жавод (а.с.)нинг оналари "Сабика" бўлади[20].

    Сабика бир канизак эдилар. Қул бўлишларидан олдин ба’зилар исмларни "Дурра" ва ба’зилар эса "Сабика" деб айтадилар. Аммо Иммо Ризо (а.с.) бу аёлларини "Хайзарон" деб чақирардилар. Сабика аслида Африкалик бўлиб, Миср давлатининг "Мириса" номли қишлоқчасидан бўлганлар. Улар Муҳаммад (с.а.в.) ўғиллари Иброҳим ибн Муҳаммаднинг оналари "Мария қибтия" билан қариндош эдилар[21][22].

    Сабика ислом динида намунали аёллардан бири бўлганлар ва Имом Ризо (а.с.) айтганларидек, "У ўз одоб-ахлоқида ва тарбиясида ҳазрати Марямга жуда ўхшарди". Лекин афсус Имом Жавод (а.с.) оналари Сабика ҳақида кўп ма’лумот бизгача келиб етмаган ва қабрлари қаерда жойлашгани ҳам ҳеб бир китобларда айтилмаган. Фақат аниг'и шундаки, Имом Ризо (а.с.) Мадина шаҳрини тарк қилиб, Хуросонга борганларда оила а’золарни ўзлари билан олиб бормадилар, шунинг учун қабрлари Мадинада, аммо аниқ жойи ма’лум эмас.

    Муваррих тарихшунослар Имом Ризо(а.с.)нинг фақат битта хотинлари "Умми Ҳабиба" ни айтиб ўтганлар. Агар ҳам бошқа тарихий китобларда иккинчи хотинлари борлиги ҳақида айтилган бўлса ҳам, у ҳақда ҳеч қандай ма’лум ривоятларда келмаган. Умми Ҳабиба ҳам Имом Ризо(а.с.)ни вилояти аҳдга тайинлаганларидан сўнг Имомнинг хотинлари бўлади. Ма’мун қизи Умми Ҳабибани сиёсий мақсадларини кўзлаб Имом Ризо(а.с.)га турмушга беради. Кейинчалик қизи Умми Фазлни ҳам Имом Жавод(а.с.)га эрга беради[23][24].

    Фарзандлари

    Тарихшунослар ва ҳадисшунослар икки муҳим воқеада иккиланмасдан айтадиларки, Умми Ҳабибадан фарзандлари бўлмаган ва канизалари Сабикадан бир ўғил кўрадилар ва у Имом Жавод(а.с.)дир. Кўп олимлар, ҳам сунний, ҳам шиа олимлари, жумладан Ибн Шаҳри Ошуб, Муҳаммад ибн Жарири Табари, Шайх Муфид, Табарси Имом Ризо(а.с.)нинг битта Имом Жавод (а.с.) фарзандларидан бошқа фарзандлари бўлмаган, деб ёзишади[25][26][27][28].

    Аммо шунга қарамай аҳли суннат олимларининг ба’зилари Имом Ризо (а.с.)ни биттада ортиқ фарзандлари бо'лган, деб айтишади. Ба’зилар 2 фарзандлари, Муҳаммад ва Мусо, ба’зилар Муҳаммад ва Жа’фар деб ёзганлар. Яна ба’зилар 5 ўғил ва бир қиз фарзандлари бўлган дейишади. Ҳатто шиалар олимлари ҳам Муҳаддиси Қуми Ансоб китобида: "Ҳазрати Имом Ризо(а.с.)нинг Фотима исмли қизлари бўлган ва Аби Толиб(а.с.) ўғли Жа’фар унинг ўғли Абдуллоҳ унинг ўғли Ис'ҳоқ унинг ўғли Қосим унинг ўғли Жа’фар унинг ўғли Муҳаммадга турмушга чиққан", — деб ёзади.

    Шиа олимларининг ўртасида бу борада аниқ бир фикр айтилмаган, улар ё сукут сақлаганлар ва ё битта ўғил фарзандларни айтиб ўтканлар. Аммо агар бирон шиа олимлари биттадан ортиқча фарзанд ҳақида айтиб ўтган бўлса ё аҳли суннат китобларидан ривоят қилганлар ва ё "санад"си,з я’ни далилсиз зикр қилганлар. Шунинг учун имомия-шиаларнинг умумий фикрига мувофиқ, Имом Ризо(а.с.)да битта ўғил фарзандлари ҳазрати Муҳаммад Жавод (а.с.) бўлган. Қуйидаги ривоят ҳам бунга далил бо'ла олади. Ҳанон ибн Судайр ривоят қилади: "Имом Ризодан: "Имом ма’сум фарзандсиз ва ўринбосарсиз бўлиши мумкинми?, — деб сўрадим. Имом: "Йўқ ва менда фақат битта фарзандим бўлади, лекин Аллоҳ таоло ундан жуда кўп фарзандларни дунёга келтиради", — деб жавоб бердилар[29][30]. Ибн Қиём Восити Имом Ризо(а.с.)га ёзган хатида шундай дейди: "Қандай имом бўлишинг мумкин, ахир сени ўринбосар фарзандинг йўқ-ку?" Имом хатини жавобига: "Сен қаердан биласан мени фарзандим бўлмаслигини? Аллоҳга қасамки, токи ҳақдан ботил(ноҳақ)ни ажратадиган фарзандим туғилмагунича ҳаётим ниҳоясига етмайди"[31].

    Ҳаётлари

    Имом Ризо (а.с.)нинг оталари имом Мусои Козим (алайҳис салом) ва оналари Нажма Хотундирлар. Имом Ризо (а.с.) ҳижратнинг 148-йилида, зулқа’да ойининг 11-кунида дунёга келганлар. Шу муносабат билан оталари Имом Козим (а.с.) завжалари Нажманинг исмини «Тоҳира» деб ўзгартирдилар.

    Имом Али ибн Мусо ар-Ризо (а.с.) 55 йил умр кўрганлар. Бундан 35 йили оталарининг ҳаётлик чоғларида бўлиб, 20 йили эса Имом Ризо (а.с.)нинг имомлик ва пешволик йилларига тўғри келади. Бошқа та’бир билан айтганда, ул ҳазрат 35 ёшларида Ислом умматига имомлик ва пешволик қилиш шарафига муяссар бўлдилар. Имом Ризо (а.с.)нинг ҳаётларидаги муҳим босқич – бу ул зотнинг ўша давр халифаси Ма’мун Аббосийнинг мажбурлаши билан Хуросонга келишларидир.

    Имом Ризо (а.с.) Аббосийларнинг қуйидаги халифари даврида яшаганлар:

    Ма’мун Имом Ризо (а.с.)ни мажбурлаб Хуросонга келтиришидан мақсад – Мадинада у зотнинг тарафдорлари кўпайиб кетишининг олдини олиш ва шунингдек, Хуросон аҳолисининг Ҳукуматга қарши исёнларини тинч йўл билан бостириш бўлган. Шунинг учун, Ма’мун Имом Ризо (а.с.)ни юзаки кўринишда яхши қаршилаб, ул зотга «валиаҳдлик» мақомини таклиф этади.

    Албатта, Имом ҳазратлари бу мансабни ундан қабул қилмайдилар. Лекин Ма’мун таҳдид қилиш йўли билан Ҳазратни «валиаҳд» қилиб тайинлайди. Ушбу сохта мансабдан Аллоҳ йўлида Ҳақ нурини ёйиш учун фойдаланган имом Ризо (алайҳис салом) халифага сира ёқмасди. Бошқа томондан эса ул ҳазратнинг эл-юрт олдидаги кун сайин ортиб бораётган обрў-э’тиборлари халифага тинчлик бермас эди.

    Шунинг учун, кунларнинг бирида Ма’мун бин Ҳорун ар-Рашид имом Ризо (алайҳис салом)ни ўз саройига чақириб, ул зотга заҳар билан йўғирилган узум бериб, ул ҳазратни шаҳид қилди. Ма’мун бу мудҳиш хабарни халқдан бир кеча-кундуз сир сақлади. Ҳижратнинг 203-йилида Сафар ойининг охирги куни Имом Али ибн Мусо ар-Ризо (а.с.) заҳарланиб шаҳид бўлдилар. Ул ҳазратнинг пок мақбаралари Эроннинг ҳозирги Хуросон вилоятидаги Машҳад шаҳрида бўлиб, эндиликда буюк зиёратгоҳга айлангандир.

    Имом Ризо(а.с.)нинг сийратлари

    Ражо бин Абу Заҳҳок имом Ризо (алайҳис салом) ҳақлари шундай дейди: «Аллоҳга онт бўлсинким, мен имом Ризодан кўра тақволироқ ва Худонинг зикрида бардавомроқ бирор шахсни кўрмаганман».

    Иброҳим бин Аббос айтади: «Имом кечалари оз ухлар, кўпроқ зикру-тасбеҳ билан тонг оттирар эдилар».

    Абдусалом Ҳирротий айтади: «Мен Имом Ризо (а.с.)ни кўриш учун ул зот сақланаётган уй қамоғига борган эдим. Эшик олдидаги қоровулдан Имомнинг ҳузурига қўйишини сўраб унга мурожаат қилдим. Шунда Қоровул менга қараб шундай деди: – «Қандай қилиб у билан кўришишинг мумкин?! Ахир у туну-кун фақат Аллоҳга ибодат қилади-ку! У бир кеча-кундузда 1000 ракат намоз ўқийди»'''.'

    Иброҳим ибн Аббос ривоят қилиб айтади: «Имом Ризо (а.с.) ҳар уч кунда Қур’онни хатм қилар эдилар. Бу ҳақда ўзлари шундай деганлар: «Мен уч кундан озроқ муддатда ҳам Қур’онни хатм қилган бўлур эдим, лекин мен Қур’он ўқиётиб унинг ма’носи, нозил бўлиш сабаби, қайси мавзу ҳақида нозил бўлгани борасида фикр юритаман. Шунинг учун, Қур’он тиловатида ҳеч шошмайман». Қачон Имом Ризо(а.с.)дан шар’ий савол сўралганда, ул ҳазрат албатта, Қур’он оятларига асосланиб жавоб берардилар.

    Иброҳим бин Аббос айтади: «Ҳазрат жуда кўп рўза тутар эдилар. Айниқса, ҳар ойнинг бошида, ўртасида ва ойнинг охирида рўзани тарк этмас эдилар».

    Ражо бин Абу Заҳҳок айтади: «Қачонки, имом Ризо (а.с.) дуо қилсалар, албатта, Пайғамбарга ва ул зотнинг Аҳли-Байтларига салавот айтиб, кейин дуо қилар эдилар».

    Имом Ризо (а.с.) ўз ас'ҳобларига қараб: «Сизларнинг қўлларингизда Анбиёларнинг қуроли бор, ундан фойдаланингиз», дедилар. Шунда ас'ҳоблари ҳайрон бўлиб, у қандай қурол экан?- деб сўрашди. Имом уларга: «Дуо» деб марҳамат қилдилар.

    Имом Ризо (а.с.) намознинг қунутида қуйидаги дуони ўқир эдилар: «Эй Аллоҳим, менга раҳм қил, гуноҳларимни кечир, Сен кечиргувчи ва қудратлидирсан!»

    Имом Ризо (а.с.)нинг хизматкорлари Ёсир айтади: «Имом ҳазратлари ҳар вақт имкони бўлганда, дастурхон атрофига хоҳ кичик бўлсин ёки катта бўлсин, барча хизматкорларини чақирар ва улар билан суҳбатлашар эдилар. Ул зот ҳеч бир хизматкорларининг ҳолидан бехабар қолмасдилар».

    Сулаймон бин Жа’фар айтади: «Бир куни Имом Ризо (а.с.)нинг ҳузурларига мушарраф бўлган эдим. Имом ташқаридан ҳорғин ҳолатда уйга кирдилар ва ичкарида ишга янги жалб этилган мардикорни кўриб: «Неча пулга бу йигит билан келишдингиз?», – деб сўрадилар. Шунда хизматкорлари: «Ҳали пулини келишганимиз йўқ»,- деб жавоб берди. Бу жавобни эшитган Имом: «Ахир мен сизларга: Пулини келишмасдан туриб ишчи ёлламанглар, деб айтмаганмидим?!», – дедилар норози оҳангда.

    Ҳарроний ривоят қилади: «Агар Имом Ризо (алайҳис салом) бирон-бир нарса эсларидан чиқмаслигини истасалар, шундай деб ёзиб қўярдилар: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим, иншо Аллоҳ қуйидагилар ёдимдан чиқмасин, сўнг хоҳлаган нарсаларини ёзиб қўяр эдилар».

    Муҳаммад бин Жаҳм шундай ривоят қилади: «Имом Ризо (а.с.) мевалар ичидан узумни кўпроқ яхши кўрардилар».

    Манбалар

    1. ↑ Биҳар ал-Анвар, 49-жилд, 10-бет
    2. ↑ "Далоилул имоммаҳ", 183-бет
    3. ↑ "Далоилул имомаҳ", 183-бет
    4. ↑ "Насихут-Таварих", 14-жилд, 24-бет
    5. ↑ "Тарихи Табари", 7-жилд, 139-бет
    6. ↑ "Ал-Бидая ва Ниҳая", 10-жилд, 247-бет
    7. ↑ "Ал-Комил", 6-жилд, 326-бет
    8. ↑ "Тариху ибн Халдун", 3-жилд, 247-бет
    9. ↑ "Маонил ахбор", 57-бет
    10. ↑ "Уюни ахбори Ризо(а.с.)", 1-жилд, 14-бет
    11. ↑ "Усули Кофи", 2-жилд, 89-бет
    12. ↑ "Исбатул ҳадат", 6-жилд, 11-бет
    13. ↑ "Мажмуатун нафисаҳ", 223-бет
    14. ↑ "Ал-Ҳаётус сиёсия ли имом Ризо(а.с.)", 446-бет
    15. ↑ "Э’ломул варо" китоби, 302-бет
    16. ↑ "Кашфул ғаммаҳ" китоби, 3-жилд, 70-бет
    17. ↑ "Мунтаҳал а’мол" китоби, 2-жилд, 403-бет
    18. ↑ "Уюни ахбори Ризо(а.с.)" китоби, 1-жилд, 18-бет
    19. ↑ "Муружуз заҳаб, 3-жилд, 441-бет
    20. ↑ "Иршод, 2-жилд, 265-бет
    21. ↑ "Усули Кофи", 1-жилд, 315- ва 492-бетлар
    22. ↑ "Маноқиб", ибн Шаҳри Ошуб, 4-жилд, 379-бет
    23. ↑ "Жаннотул-хулуд", 32-бет
    24. ↑ "Носихут-таварих", 14-жилд, 380-бет
    25. ↑ "Маноқиб", 4-жилд, 367-бет
    26. ↑ "Далоилу Имоммаҳ", 184-бет
    27. ↑ "Иршоду Муфид", 2-жилд, 263-бет
    28. ↑ "Э’ломул-Варо", 329-бет
    29. ↑ "Исботул-ҳадат", 6-жилд, 154-бет
    30. ↑ "Биҳар ал-Анвар", 49-жилд, 221-бет
    31. ↑ "Иршод", 2-жилд, 266-бет

    Ҳаволалар