Imomul Arus
Имомул Арус (1816–1898), шунингдек, Қутбуз-замон Маппиллай Леббай Олим номи билан ҳам танилган, олим, ёзувчи, шоир, воиз ва ислоҳчи эди. У арви (арабча тамил) адабиётига муҳим ҳисса қўшганлардан бири бўлган[1]. У, шунингдек, Арусиятул қодирия тариқатининг (қодирий сўфий тариқатининг бир бўлаги) асосчиси ҳисобланади[2].
Жаноби Олийлари Имомул Арус | |
|---|---|
| Унвони | Имом, Аллома Қутбуз Замон, Ас-Сиддиқий |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1816 |
| Вафоти |
1898 Килакарай, Мадура тумани, Мадрас президентлиги, Британия Ҳиндистони (ҳозирги Раманатҳапурам тумани, Тамилнаду, Ҳиндистон) |
| Арусийя теккаси, Килакарай | |
| Дини | Ислом |
| Миллати | ҳиндистонлик |
| Эра | 19-аср, замонавий давр |
| Ҳудуд | Жанубий Ҳиндистон, Шри-Ланка |
| Мазҳаб | Сунний (сўфий) |
| Юриспруденсия | Шофиий |
| Имом | Мотуридий |
| Асосий қизиқиш(лар)и | араб тили, арви, тамил тили, ақида, фиқҳ, тафсир, тасаввуф, тарих |
| Машҳур иш(лар)и | Мағани,Фатҳуд Дайян,Фатҳул Матин,Ратибул Жалалийя,Минҳатул Сарандиб Фи Мадаҳил Ҳабиб |
| Тариқат | 'Арусий-қодирий |
| Бошқа номлари | Маппиллай Леббай Олим |
Ҳаёти
Имомул Арус Жанубий Ҳиндистоннинг Каялпатнам ҳудудида туғилган. Унинг отаси Веллай Аҳмаду Олим эди[3]. Туғилгандаги исми Саййид Муҳаммад бўлган. Имомул Арус оиласи у икки ёшлигида Килакарайга кўчиб ўтди. У халифа Абу Бакр авлодларидан бўлиб, насаби Садоқ Марайккаяр (Нагор Шоул Ҳамиднинг сафдоши)га бориб тақалади, у эса Муҳаммад Халжий наслидан эди[4].
Таълими
Имомул Арус ўн ёшга етмасидан Қуръони каримни ёд олган ва отаси қўлида тафсир, ҳадис, фиқҳ, тасаввуф ва ислом тарихи ҳамда бошқа асосий диний фанларни ўрганган. Кейинчалик Имомул Арус Килакарайда Тайка соҳиб Валий қўлида таҳсил олди. У устозидан турли исломий фанларни ўрганди. Шунингдек, ўша даврнинг кўплаб буюк олимлари ҳузурида ҳам таълим олди[5].
Фаолияти
Имомул Арус устозининг қизи Тайка Шоибга уйланган ва Тайка соҳиб Валий Имомул Арусга хилофатни (сўфий тариқатини тарбиялаш ва эргаштириш ваколатини) топширди. Имомул Арус қайнотаси Шайх Абдулқодир ал-Киркарийдан Арусийя мадрасасини (диний ўқув юрти) мерос қилиб олди, у бу мадраса кутубхонасини таъмирлаб, кўплаб қўлёзмалар тўпламини жамлади[6].
Аввал савдогар сифатида Шри-Ланкага борган Имомул Арус оролда яшовчи мусулмонларнинг европаликларнинг золимона қоидалари натижасида тушиб қолган аянчли аҳволини кўриб изтироб чекди. Бундай ҳолатга чидай олмаган ёш савдогар ўзининг савдо фаолиятини тарк этиб, даъват ва миссионерлик ишларига киришди[7].
У кўплаб араб мамлакатларига ташриф буюрди. Макка ва Мадинага борганида, у ерда таниқли кишилар томонидан ҳурмат-эътибор билан кутиб олинди[8], уларнинг айримлари унинг шогирдларига айландилар. Араб бўлмаган бу инсоннинг юксак даражадаги нотиқлик ва адабий истеъдоди араб зиёлиларини ҳайратга солди. У ўзи ёзган „Минҳату Сарандиб“ асарининг нусхаси муқаддас Макка шаҳридаги бир кутубхонада эҳтиром билан сақланаётганини кўриб, ўзи ҳам ҳайратда қолади[9].
Ижтимоий ислоҳотлар
Каялпатнам ва Килакарай каби Тамилнадунинг мусулмон соҳилбўйи ҳудудлари Тамилнадуда португал ҳукмронлиги (1501–1575-йиллар) даврида португалларнинг золимликларидан энг кўп азият чеккан ҳудудлар бўлган[10]. 1505-йилдан 1658-йилгача бўлган португал ҳукмронлиги даврида улар Шри-Ланкадаги деярли барча мусулмон муассасалари ва ёдгорликларини вайрон қилиб, мусулмон маданиятининг азалий улуғворлигига қаттиқ зарба берганлар. Мусулмонлар ижтимоий муносабатларини исломий йўл билан юрита олмай қолган эдилар. Қисқаси, улар мусулмон сифатида яшай олмай қолган эдилар[11].
Имомул Арус Тамилнаду ва Шри-Ланкада исломий уйғонишга ҳисса қўшди. У ўз даврининг эътиборга молик ислоҳотчиларидан бири эди. Португаллар ҳукмронлиги даврида мусулмон муассасалари ва ёдгорликлари вайрон қилингач, у Шри-Ланкада юзлаб масжидлар ва муассасалар қурди. Унинг 1848-йилда асос солган жамиятининг мавжуд ёзма манбаларига кўра, у Шри-Ланкада қарийб 350 дан ортиқ масжидни арви мактаблари билан бирга қурилишига воситачилик қилган. Шунингдек, у Ҳиндистонда ҳам бир неча мактаблар ташкил этган ва айрим масжидларни қурдирган. Тамилнаду ва Шри-Ланкадаги ҳар бир шундай масжид учун у қурилиш ва унга алоқадор ишларда ёрдам берганларни мақтаб арабча шеърлар битган. Ҳар бир бундай байтда қурилишнинг бошланиши ёки тугалланиш йилини ифода этувчи хронограмма мужассам этилган[12].
Шри-Ланка аҳолиси бугунги кунда ҳам Маричиккадди ва Карадиккули каби чекка ҳудудларга замонавий транспорт бўлишига қарамай бориш жуда машаққатли ва хавфли эканини яхши биладилар. Чунки бу ҳудудлар ёввойи ҳайвонларга тўла бўлиб, йўлларидан ўтиш қийин. Аммо Имомул Арус бундан 150-йил аввал шундай олис ва хавфли жойларга ҳам бориб, ўша хароб қишлоқларда масжид ва мактаблар қурган. Бу унинг жамият учун қилган барча саъй-ҳаракатларининг нақадар фидокорона эканидан далолат беради[13].
Имомул Арус асарлари
Имомул Арус йирик арви олимларидан бири бўлиб, арви адабиётига катта ҳисса қўшган. Имомул Аруснинг ўзи қарийб 100 та йирик ва 200 дан ортиқ кичик асарлар яратган[14][15]. Уларнинг айримлари қуйидагилар:
- Мағани
- Фатҳуд Дайян
- Фатҳул Матин
- Ғаниматус Соликин
- Фатҳус Салам
- Ратибул Жалалийя
- Талаи Фотиҳа
- Минҳатул Сарандиб Фи Мадаҳил Ҳабиб
- Мадинатун Нуҳас
- Мавоҳибуллоҳил Алиййи Фи Манақибиш Шайх Барбалиййи
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Шукри, М А М. Муслимс оф Сри Ланка : Авенуэс то Антиқуитй. Беруwела: Жамия Налеэмияҳ Институте, 1986 — 351-бет.
- ↑ Шуайб Алим, Др.Тайка. Арабиc, Арwи анд Персиан ин Серандиб анд Тамил Наду. Мадрас: Имамул Арус Труст, 1996 — 63-бет.
- ↑ Фамилй Треэ оф Имамул Ароос аccессед он 19 Жуне 2016
- ↑ „Арк оф Гуиданcе – Линеаге анд Форефатҳерс“. Тҳаика Шуаиб. 2014-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-ноябр.
- ↑ Шуайб Алим, Др.Тайка. Арабиc, Арwи анд Персиан ин Серандиб анд Тамил Наду. Мадрас: Имамул Арус Труст, 1996 — 585,586-бет.
- ↑ Анифф-Дорай, С. Опенинг Тоwардс Ундерстандинг тҳе Бест оф Религионс. А. С. Ноордеэн, 1999. ИСБН 983-065-060-Х
- ↑ Шуайб Алим, Др.Тайка. Арабиc, Арwи анд Персиан ин Серандиб анд Тамил Наду. Мадрас: Имамул Арус Труст, 1996 — 46-бет.
- ↑ Соувенир : Тҳирд Интернатионал Исламиc Cонференcе. Тиручй: Жамал Муҳаммед Cоллеге, 1978 — 38-бет.
- ↑ Анифф Дораи, Ж. Энглиш Транслатион ФАТҲУД ДАЙЙАН. Cоломбо: Фатҳуд Дайян Публиcатион Cоммиттеэ, 1978 — ххи-бет.
- ↑ Ажмал Кҳан, Др. МУСЛИМС ИН ТАМИЛ НАДУ:БЕФОРЕ АНД АФТЕР ПОРТУГУЭСЕ АРРИВАЛ. Мадураи: Департмент оф Исламиc Тамил Ресеарч, Мадураи Камараж Университй, 2003 — 33–37-бет.
- ↑ Фароқуэ, М.Ҳ.З. Тҳе Интродуcтион оф Муслим Лаw ин Cейлон. Cоломбо: Исмаиc Моор Cултурал Ҳоме, 1965 — 16-бет.
- ↑ Шамсудеэн, А.Т. Имамул Ароос. Cоломбо: Муслим Несан Пресс, 1898 — 20-бет.
- ↑ Шуайб Алим, Др.Тайка. Арабиc, Арwи анд Персиан ин Серандиб анд Тамил Наду. Мадрас: Имамул Арус Труст, 1996 — 513-бет.
- ↑ Шуайб Алим, Др.Тайка. Арабиc, Арwи анд Персиан ин Серандиб анд Тамил Наду. Мадрас: Имамул Арус Труст, 1996 — 610–621-бет.
- ↑ „Арwи Литературе: Арwи (Арабиc-Тамил) – Ан Интродуcтион“. 2004-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-апрел.