Имон, иймон (арабча: إِيمَان‎‎ — ишонч, эътиқод) — исломнинг 5 рукни (асоси)дан бири; Аллоҳга, унинг фариш-таларига, китобларига, пайгамбарларига, қиёмат кунига, тақдирга ва ўлгандан кейин тирилишга ишониш. Бу "иймони муфассал", яъни иймоннинг муфассал таъбири деб ҳам аталади. И. мотуридийлик таълимотига кўра, 2 нарсанинг бутунлиги — эътиқод (динга ичдан чукур ишониш), иқрор (буни сўзда тан олиш)дан иборат деб ҳисобланади. Исломда И. талаблари "аркон алиймон" ("эътиқод асослари") саналади. И. асосларига, у ақлимизга хоҳ сиғсин, хоҳ сиғмасин, барибир уларга шак-шубҳасиз эътиқод қилиш талаб қилинади. И. талаблари, яъни ақидалар исломнинг диний дунёқараш асосларини ташкил этади. И. тушунчаси исломда муҳим ва баҳсли масалалардан бири ҳисобланиб, уни турли илоҳиёт ва динийҳуқуқий мактаб вакиллари турлича талқин қилганлар. Ҳоз. кунда И. сўзи виждонлилик, ҳалоллик, софлик, Ватанни севиш маъноларида ҳам ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар