Император саройи, Ёпиқ шаҳар — Пекин (Хитой)даги меъморий ёдгорлик. Маъмурий бинолар, турар жой, ибодатхона, боғпарклардан иборат мажмуа шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган. И. с. курилиши ХВ асрнинг 1-ярмида бошланган. Император қароргоҳи (тарҳи 960х750 м) — жан.да Вайгао (Ташқи палата) ва шим.да Нейтин (Ички хонадон) атрофи тўқ қизил ғиштин девор (бал. 10 м) билан ўралиб, бурчакларига минора ишланган. Деворнинг 4 дарвозаси бор (бош дарвозаси — Умин). Тайхемин ва Умин дарвозалари оралиғида Сзин-шўйхе (олтин сув кули) канали устига оқ мармардан осма кўприк ишланган. Мажмуа марказидаги 3 катта палата — Тайхедян (1421, 1697да таъмирланган), Чжунхедян ва Баохедян (ХВ аср, ХВИИ—ХВИИИ асрларда қайта қурилган), З кўшк ва б. анфилада (бир-бирига туташ хоналар қатори) шаклида барпо этилган. Тайхедян кўшки ўртасидаги катта зал (майдони 2300 м2)да император тахти ўрнатилган. Мураккаб ўйма нақшлар билан безатилган. И. с. 1914 й.дан музей шаҳар ҳисобланади. Унда Хитой санъатининг бой коллексияси, расмлар галереяси, қимматбаҳо бадиий х.унармандлик, ҳайкалтарошлик ва б. санъат намуналари сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил