Империя (лотинча империум — ҳокимият) — 1) император бошқарган монархия давлатининг номи; баъзи қадимий замон (Рим империяси), ўрта аср ("Муқаддас Рим империяси") йирик монархия давлатлари ҳам империя деб аталган. Подшо Россияси Пётр И даври (1721)дан Романовлар ҳокимияти ағдарилгунига қадар (1917), Франсия Наполеон И (1-империя) ва Наполеон ИИИ (2-империя) даврида, Австрия 1804— 1914-йилларда (1868-йилдан Австрия-Венгрия), Германия (1871-йилдан 1918-йил инқилобига қадар) империя бўлган; 2) мустамлакалари бўлган йирик давлатлар. Масалан, Буюк Британия доминион ва мустамлакалари билан бирга Британия империясини ташкил этган[1].

Империя (лотинча империум, ма'носи юқори ҳокимият) — бошлиғи император унвонига эга бўлган монархия давлати. Битта марказдан бошқариладиган кўпмиллатли, ёки колонияларга эга бўлган давлатлар ҳам империя деб юритилади. Ҳозирги вақтда давлат бошлиғи император бўлган битта давлат бор - Япония (лекин амалда Япониянинг ўзи империя эмас).

Машҳур империялар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил