Impressionizm
Импрессионизм (франсузча: импрессион — таассурот) — санъатда ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида ҳукм сурган йўналиш. И. вакиллари мавжуд борлиқни ҳаракатда, ўзгаришда табиийроқ тасвирлашга, ўз лахзалик таассуротларини ифодалашга интилиб, тасвирнинг жонли, ҳаққонийлигига эришган. Воқеликнинг табиийлиги, инсон ва муҳит бирлигида унинг доимий ўзгарувчанлиги ифода этилди.
Дастлаб 1860-йилларда франсуз рангтасвирида вужудга келган. Э. Мане, К. Моне, О. Ренуар ҳаётдан олган бево-сита жонли таассуротларини тасодифий ҳаракат, фавқулодда ҳолатлар ифодасида намоён этдилар. Манзара, портрет, кўп шаклли композицияларда рас-сомлар томонидан дастлабки таассуротлар кучи ва софлиги, бетакрор хусусиятлари майда деталларига берил-масдан тасвирланди. Импрессионистлар илк бор замонавий шаҳар ҳаётининг серқирра кўринишларини яратиб, асарларида шаҳар манзараси ва ундаги одамлар қиёфасида унинг ўзига хослигини акс эттирдилар. К. Моне, Э. Дега, К. Писсарро, А. Сислей каби манзара усталари ўз асарларини очиқ ҳавода ишлаб қуёш нури жилосини, табиатнинг ранг-баранг бўёклари бой маж-муасини ёрқин акс эттирдилар, пленер уларнинг асарларидаги кундалик оҳан-гларга қуёш нури билан тўйинган, бай-рамона кайфият бахш этган.
Етук И. асарлари ёрқинлиги ва ҳаётийлиги билан ажралиб туради. И. хусусиятлари неоимпрессионизм ва постимпрессионизмда тараққий этди. Америкада Ж. Уистлер, Германияда М. Либерман, Л. Коринт, Россияда К. А. Коровин, И. Э. Грабар ва б. ижоди И. ривожига ҳисса бўлиб қўшилди. 1880— 1910-йилларда И. кўп рассомлар ижодига сезиларли таъсир кўрсатган. Бу во-қеликни янги томонларини ўзлаштиришда, пленер усулларини эгаллашда намоён бўлди. И. қоидалари ҳайкалтарошликда турли даражада ўз аксини топди. Ҳайкалтарошлардан франсуз О. Роден, италиялик М. Россо, рус П. П. Трубецкий, А. Голубкина ва б. ўз асарларида ҳаракатни, ҳаракат пайтида шакл ўзгаришларини ифода этдилар.
Импрессионист рассомлар ижоди ўзбек рангтасвир санъати ривожида ҳам ўз ифодасини топди. Ўзбекистонлик рассомлар Л. Буре, О. Татевосян, П. Бенков, 3. Ковалевская, А. Мирсоа-тов ва б. ижодида шу таъсир сезилади.
Мусиқада — И. Франсия композиторлари ижодида 1880—90 йилларда пайдо бўлган (К. Дебюсси, кейинчалик М. Равел, П. Дюка ва бошқалар). ХХ аср бошидан Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам тарқалган (Испанияда М. де Фаля, Италияда О. Респиги, А. Казел-ла, Полшада К. Шимановский ва бошқалар). Мусикий И.га табиат манзаралари, таш-қи дунё ҳодисаларини кузатиш жараё-нида юзага келган ҳис-туйғуларни, но-зик руҳий ҳолатларни акс эттириш хосдир. Асарлар тембр ва гармониянинг ранг-баранглиги, шакл ривожининг эркинлиги, ритмикасининг беқарорлиги билан ажралиб туради.
Адабиётда — И.нинг бир неча ус -лубий йўналишлари кузатилади. "Психологик И." йўналишида яратилган асарлар, айниқса, машҳур. Гарчи бу йўналишнинг асосчилари ака-ука Гонкурлар ҳисоблансада, янгича шаклдаги руҳий тахлилларга бой асарларни К. Гамсун, Т. Манн, С. Свейг , айниқ-са, М. Пруст ижодида кўплаб учратиш мумкин.
ХХ аср ўрталарига келиб И. услуб сифатида ўз умрини тугатган бўлсада, турли мамлакатлар ижодкорлари орасида бу йўналишда асарлар яратаетган ёхуд ижодий эволюсиясининг муайян босқичида унга эргашган ёзувчилар топилади. Хусусан, ўзбек адибларидан Х. Дўстмуҳаммад ("Кўз қорачиғидаги уй", "Жажман" ва бошқалар), Н. Эшонқул ("Маймун етаклаган одам" ва бошқалар) ижодида шу йўналишнинг таъсири сезилади.[1]
Италияда тарқалиши
Импрессионистик мавзуларни мустақил ва чуқур оригинал тарзда талқин қилган италян рассомлари орасида Франcесcо Филиппини (1853–1895) алоҳида ўрин эгаллайди. У ҳеч қандай расмийлаштирилган ҳаракатга мансуб бўлмаган бўлса-да, унинг рассомлиги бутун бир авлод италян рассомларига катта та’сир кўрсатган ва Европа миқёсида фигуратив мактаб учун муҳим таянч нуқтасига айланган.[2]
Бугунги танқидчилар уни франсуз импрессионизмининг италянча жавоби деб ҳисоблайдилар, бироқ янада чуқурроқ ва мустақил хусусиятларга эга. Cлауде Монет фаолияти кўпинча коллексионерлар ва галерея эгалари томонидан бозор талабларига мувофиқ йўналтирилган бўлса-да,[3] Филиппини барча тижорий муросаларни рад этган ва интроспектив, ахлоқий ва фалсафий асосга эга сан’ат йўлини танлаган.[4]
Унинг қишлоқ ландшафтларини тасвирлаш услуби — атмосферавий ёруғлик ва қишлоқ ҳаётининг ша’нига э’тибор қаратган ҳолда — шахсий, бозор механизмларидан ҳоли поэтикани юзага келтирди. Ба’зи тадқиқотчилар уни ХХ асрдан аввалги энг муҳим италян рассоми сифатида баҳолайдилар, у замонавий рассомликнинг йўлини очиб берган деб ҳисобланади.[5] Шунингдек, у футуристик сезгирликнинг илғор вакили сифатида тан олинган, айниқса Умберто Боccиони фаолиятига кўрсатган та’сири билан.[6]
Бугунги кунда ноёб ва топилиши қийин бўлган унинг асарлари
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ В. Террароли (таҳр.), Франcесcо Филиппини. Cаталого генерале делле опере, Скира, Милано, 1999.
- ↑ Нанcй Лоcке, “Монет анд Модернисм ин Америcа”, Тҳе Арт Буллетин, жилд 82, сон 3, 2000.
- ↑ Россана Боссаглиа, Ла сcапиглиатура, Мондадори Элеcта, Милано, 1985.
- ↑ М. Де Мичели, Ле авангуардиэ артистиче дел Новеcенто, Фелтринелли, Милано, 1966.
- ↑ Энриcо Cрисполти, Боccиони. Cаталого генерале, Элеcта, Милано, 1971, жилд И, с. 42.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |