Файл:Приме Министер Имран Кҳан'с Жоинт Пресс Стакеоут Алонг wитҳ Узбек Пресидент Шавкат Мирзиёев.wебм Имрон Хон (урдуча: عمران احمد خان نیازی‎‎, инглизча: Имран Кҳан; 1952-йил 5-октябрда туғилган[1]) 22- ҳамда амалдаги Покистон бош вазиридир. У, шунингдек, собиқ профессионал крикет ўйинчиси ва Адолат ҳаракати партияси лидеридир. Бош вазир лавозимига 2018-йили келган[2].

Имрон Хон
 Покистон бош вазири
Мансаб даври
18-август 2018-йилдан – 10-апрел 2022-йилгача
Президент Мамнун Ҳусайн
Ориф Алвий
Ўтмишдоши Носирул Мулк
Вориси Шаҳбоз Шариф‎
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 5-октябр 1952-йил

Таржимаи ҳоли

Имрон Хон 1952-йил 5-октябрда (бошқа манбага кўра 25-ноябрда) Лоҳур шаҳрида туғилган. Отаси инженер-қурувчи бўлган. 1971-йил 18 ёшли Имрон крикет бўйича Покистон терма жамоаси сафида Англия терма жамоасига қарши ўйинга тушган. Англияга кўчиб ўтганидан кейин 1973—75-йиллар у Охфорд университети жамоасида ўйнаган ва 1974-йилдан жамоа сардори бўлган. 1982-йилдан 1992-йилгача Имрон Хон крикет бўйича Покистон терма жамоаси сардори бўлган. Адолат ҳаракати партиясига асос солганидан сўнг Покистоннинг энг машҳур сиёсатчиларидан бирига айланди. Унинг митингларига 100 минглаб одамлар тўпланган. У Имран, Алл-Роунд Виэw, Тҳе Wарриор Раcе асарларининг муаллифидир.

Ўзбекистонга ташрифлар

Ўзбекистон ва Покистон келишувларига асосан Ўзбекистон Покистон савдо тармоқлари учун Марказий Осиё минтақасига кириш эшиги сифатида фойдалидир. Покистон эса Ўзбекистонга денгиз портларидан фойдаланишга имкон беради. Шу мақсадда Покистон бош вазири Имрон Хон 2021-йил июл ойида Ўзбекистонга ташриф буюрди[3]

Манбалар

  1. ↑ „#ҲаппйБиртҳдайИК: ПТИ Чаирман Имран Кҳан турнс 62“. ДАWН.CОМ. Даwн (5-октябр 2014-йил). 7-апрел 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-октябр 2016-йил.
  2. ↑ СМИ: Имран Хан избран новим премер-министром Пакистана — Международная панорама — ТАСС
  3. ↑ „Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади“. Бугун.уз. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-июл.

Ҳаволалар