Imtihon
Имтиҳон — ўқувчи ва талабалар билимини текшириш усулларидан бири. Имтиҳонлар давлат имтиҳони, кириш, синфдан синфга (курсдан курсга) кўчириш, танлов Имтиҳон ва б. турларга бўлинади. Дастлаб Хитойда Хан сулоласи ҳукмронлиги даври (мил. ав. 206 — мил. 220-йил) да пайдо бўлган. Имтиҳон ўқимишли кишилар орасидан амалдор бўладиганларни ажратиб олиш заруриятидан келиб чиққан. Амал талабгорлари Конфуций китоблари бўйича билимдонликларини кўрсатувчи давлат имтиҳонни топшириш ва илмий даража олишлари зарур бўлган. Ўрта асрдан Европа университетларида бакалавр ёки магистрлик даражасини олиш даъвогарларининг билимини синаш учун киритилган. ХИХ аср бошларига келиб, Европанинг барча мамлакатларига ёйилди.
Ўзбекистондаги умумий таълим мактабларида синфдан синфга кучириш ва битириш И.лари топширилади. Кучириш И.лари таълим муассасалари томонидан ишлаб чикилган ва тегишли ташкилотлар тасдиклаган Низомга мувофиқ уқишнинг муайян босқичида олинади. Битириш И.лари эса, таълим тизимининг бирор буғинида ўқиётган ўқувчи томонидан ўқув юртини тугатиш пайтида топширилади. Битириш И.ларини И. комиссиялари қабул қиладилар. И.ларнинг кайси фанлардан топширилиши, қачон, қай тарзда ўтказилиши муайян ҳуқуқий ҳужжатлар орқали белгиланади. И.да ёзма иш мавзулари ва оғзаки И. саволлари таълим тизими фаолиятини ташкил этувчи ва йўналтирувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади. Мактабларда И.га кўйилган йиллик ва И. баҳоларидан педагогик жамоа якуний баҳо чиқаради. Бу баҳо ўрта мактабни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномага кўйилади.
Олий, ўрта махсус ва касбҳунар ўқув юртларига ўқишга кириш учун танлов асосида кириш И.лари ўтказилади. ЎзРда 1992-йилдан кириш И.ларини олиш тест йўли билан амалга оширилмоқда. Олий мактаб талабалари ҳамда академик лицей ва коллежларнинг ўқувчилари ҳар бир семестр ёки курс охирида И. топширадилар. Уларни битирувчилар эса давлат имтиҳони топширадилар. Олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичида давлат И.лари билан бирга битирув иши ҳам ҳимоя қилинади. Ижодий ёндашув ва алоҳида тайёргарлик талаб этиладиган олий мактабларда кушимча И. жорий этилади. Миллий таълим тизимининг барча бўғинларида рейтинг жорий этилиши муносабати билан олий ўқув юртларидаги куредан курега кўчириш имтиҳонларида жиддий ўзгариш содир бўлди. Рейтинг усули талабаларни йил давомида узлуксиз шуғулланишга ва билим асосларини пухтароқ эгаллашга олиб келади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |