Individual ong
Индивидуал онг - айрим шахснинг онги; давр, синф, миллат ва, шунингдек, индивидуал ҳаёт шароитлари таъсирида шаклланган шахснинг маънавий дунёси. И. о. ижтимоий онг билан узвий боғланган, чунки ҳар бир шахс муайян жамиятда, муайян ижтимоий муҳитда яшайди, шунинг учун унинг онги ижтимоий онгнинг ифода-сидир. Аммо И. о. ижтимоий онгдан ажралмас бўлсада, ҳар доим ҳам ижтимоий онгнинг маълум бўлаги бўлавермайди. Ҳар бир шахснинг вокеликни идрок этиши, уни қабул қилиши, маълум билимлар тизимига эга бўлиши ижтимоий тараққиёт билан изоҳланса-да, унинг ўзига хос томонлари мавжуд. Буни кишиларнинг билими, хулқи ва б. хусусиятларидаги ҳар хилликда кўрамиз. Ўз навбатида ижтимоий онг И. о.нинг муҳим умумий томонларини акс эттиради. И. о. ижтимоий ҳаётни тадқиқ этишда, тарихда шахснинг ролини аниқлашда, таълим-тарбия масалаларини тўғри ҳал қилишда катта аҳамият касб этади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |