Indonezlar
Индонезлар — Индонезиянинг аҳолиси; тили, маданияти ва турмуши жихатдан қардош халқлардан ташкил топган. Мамлакат аҳолисининг 96% ни индонез тили сўзлашувчилари ташкил қилади. Диндорлари — асосан, мусулмонлар. Кенг маънода "И." истилоҳи Индонезиянинг барча фуқароларини англатади. Мамлакатдаги халқларнинг умумий сони — 230 млн.га яқин. Улар орасида яванлар, сунданлар, мадурлар, малайялар, режанг-лампонглар, минангкабаулар, батаклар, ачинлар, ма-кассарлар, даяклар ва б. бор.
ХВИ аср да И. Португалия мустамлака зулми остига тушиб қолганлар, кейинчалик Голландияга қарам бўлганлар. ХИХ аср охири — ХХ аср да ҳозирги миллатлар шакллана бошланган. И. маданияти рангбаранглиги билан ажралиб туради, шу билан бирга ҳам генетик, ҳам кўп асрлик ички ва ташқи алоқалар натижасида кўпгина умумий хусусиятларга ҳам эга. И.нинг тарихи, иқтисоди ва маданияти ҳақида Индонезия мақоласига қаранг .[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |