Indov
Индов, эрука (Ешса сатива Лат.) — бутгулдошлар (Cруcифеараэ) оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, мойли экин. Европанинг жануби, Кавказ, Ғарбий Сибир, Шим. ва Шарқий Африкада 5—6 тури учрайди. Кичик Осиё, Эфиопия, Ҳиндистон, Ўрта Осиёда мойли экин сифатида экма И. (Е. сатива) экилади. Илдизи ўқ илдиз, сершох. Пояси шохланиб тик ўсади. Бўйи 20— 80 см. Барги чўзинчоқ, четлари тишчали, пастки барглари бандли, юқори-дагилари бандсиз. Гуллари сариқ ёки оқ бинафша ранг, ён шохларининг учларида бир нечта тўп бўлиб жойланади. Меваси тўрт қиррали, кўп уруғли, уз. 20–25 мм, ли қўзоқча, учида узун бурунчаси бор. Уруғи майда, яшил, кулранг, уз. 2–3 мм, эни 1,21,5 мм. 1000 дона уруғ вазни 2,5—3,5 г . Эрта баҳорда экилади. Апр. охири — майда гуллайди, меваси июл—авг . да етилади. Уруғи таркибида 26—35% чала қурийдиган мой, глюкоэруцин гликозиди, баргида флавоин гликозиди ва б. бор. Ёғи озиқ-овқатда ва техникада қўлланади. Ил гари Ўзбекистонда лалми ерларда мой олиш учун кўп экилган. Айни пайтда Ўрта Осиё ва Сибирда бегона ут ҳисобланади. Баъзи экинлар, хусусан, зиғирзорларда усиб, зарар келтиради. Табобатда уруғи иштаҳа очиш ва яраларни (мойи қўтирни) даволаш учун қўлланади. И. мойи қорамтир, ўткир ҳидли, тахир, суюқ бўлиб, со-вун ишлаб чиқаришда, тўқимачиликда ҳамда локбуёқ саноатида ишлатилади.
Ҳалима Отабоева.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |