Inert gazlar
Инерт газлар (лотинча: инерс – фаолияциз), асл газлар, нодир газлар – Менделеев даврий системасининг 9-гуруҳига мансуб кимёвий элементлар: гелий Ҳе (тартиб рақами 2), неон Не (10), аргон Ар (18), криптон Кг (36), ксенон Хе (54) ва радон Рн (86). Булардан фақат радон радиоактив элемент, барқарор изотопи йўқ. Инерт газлар . атомларининг ташқи электрон қавати (гелийда 2 та, қолган инерт газлар . да 8 та электрон бор) мустаҳкамлигидан улар кимёвий жиҳатдан ниҳоятда суст ( инерт газлар . номи шундан олинган). 1868-йилда франсуз Ж. Жансен ва инглиз Н. Локер қуёш спектридан биринчи инерт газ – гелийни топишган. 1892—1908-йилда бошқа инерт газлар . кашф қилинди. Инерт газлар . нинг молекулалари бир атомли. Барча инерт газлар . рангсиз ва хидсиз бўлади. Инерт газлар . ҳавода (1 м3 ҳавода 9,4 л), сувда, баъзи минерал ва тоғ жинсларида бор. Гелий ер ости газлари ва минерал манбалар газлари таркибида учрайди. Радон уран ва радийнинг радиоактив препаратларидан, бошқа инерт газлар . эса ҳаводан ажратиб олинади. Ташқи электрон қавати тўла (8 та электрон) бўлгани учун инерт газлар . ни қаттиқ ёки суюк ҳолатда олиш жуда қийин. Узоқ вақтгача инерт газлар . нинг бирикмаларини олиш мумкин бўлмади. 1962-йилда канадалик олим Н. Барлетт Хе билан ПтФ3 бирикмасини қўшиб, инерт газлар кимёвий реаксияларга мутлақо киришмайди, деган фикрларга чек қўйди. Ҳозирги вақтда инерт газлар . нинг жуда кўп кимёвий бирикмалари олинган. Бирикмалардаги инерт газларнинг оксидланиш даражалари +1, +2, +4, +6 ва +8 га тенг . Инерт газлар фтор, фторли бирикмалар билан бирика олади. Уларнинг оксидлари (ХеО3, ХеО4), оксигалогенидлари олинган. Гелийдан ташқари барча инерт газлар сув ва фенол билан бирикмалар ҳосил кила олади. Радио ва электроника саноатида, шунингдек, люминессент ва ахборот лампаларини, ҳаво шарларини тўлдиришда ишлатилади[1].
Манбалар
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |