Inersiya
и оили ишр и
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Инерсия (лотинча: инертиа — ҳаракацизлик), инертлик — моддий жисмнинг хоссаларидан бири. Шу хоссаси туфайли жисм тинч ҳолатини ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатини сақлай олади. Инерсия туфайли жисм ташқи куч таъсирида тезлигини бирданига ўзгартира олмайди. Инерсия жисмнинг массасига боглик, шу сабабли жисм массаси унинг инерсия ўлчови дейилади (қаранг Нютоннинг механика қонунлари). Инерсия атамаси турли асбобларга нисбатан ҳам қўлланади, масалан, ўлчов асбобларининг кечикиб қайд қилишига сабаб инерсиядир.
Инерсия бош ўқлари. Марказдан қочма инерсия моментлари нолга тенг бўлган ўқлар инерсия бош ўқлари дейилади. Фазодаги ҳар бир нуктадан жисм учун учта инерсия бош ўқи ўтказиш мумкин. Агар инерсия бош ўқлари масса марказидан ўца, бу ўқлар марказий бош ўқлар дейилади. Айланаётган жисм ўз айланиш ўқига динамик босим кўрсат-маслиги учун шу айланиш ўқи инерсия марказий бош ўқи бўлиши зарур.
Инерсия кучи. Ҳаракатдаги моддий нуқта тезланишига қарамақарши йўналган ва шу моддий нукта массаси билан тезланишининг кўпайтмаси (Ғ = —тю) инерсия кучи дейилади. Бу ерда тезланиш инерсиал координаталар системасига нисбатан олинган. Мас, математик маятникда марказдан крчма инерсия кучи моддий нуқта ҳаракатини чекловчи ипга қўйилган бўлиб, мв га тенг; бу ерда в — моддий нукта тезлиги, г— маятникузунлиги. Инерсия кучи тушунчасидан фойдаланиб, динамика тенгламалари тузилади, статика қонунларидан динамикада фойдаланиш мумкин. Моддий нуқтанинг нисбий ҳаракати кўрилаётганда ҳам инерсия кучи тушунчасидан фойдаланилади.
Инерсия маркази ёки масса маркази. Жисмда ёки механик системада масса тақсимотини ифодаловчи нуқта координаталари инерсия маркази дейилади. Инерсия маркази, кўпинча, масса маркази ҳам дейилади. Инерсия маркази механик система динамикасида катта рол ўйнайди. Системага тегишли моддий нуқталар ҳаракат миқдорларининг геометрик йиғиндиси система массаси билан инерсия маркази тезлиги кўпайт-масига тенг . Инерсия массаси система массасига тенг моддий нуқтадек ҳаракатланади. Инерсия марказига қўйилган куч сифатида ташқи кучлар бош вектори олинади.
Инерсия радиуси — жисмнинг бирор ўққа нисбатан ҳисобланган инерсия моментини жисм массасига бўлган квадрат илдиздан чиқаришдан ҳосил бўладиган узунлик: р = Ж— . Инерсия радиуси инерсия елкаси ҳам дейилади. Массаси жисм массасига тенг бўлган ковак силиндр радиусини инерсия радиуси дейиш мумкин. Шар марказидан ўтган ўққа нисбатан инерсия радиуси Р = ҳ0> 4Л; Р — шар радиуси[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |