Инфантилизм (лот. инфантилис - болаларча) — катталарда илк болалик даврига хос бўлган морфологик, физиологик ва руҳий ҳислатларнинг сақланиб қолиши билан ифодаланадиган клиник синдром. И.нинг сабаблари, қайси аъзо ёки система етилмаганлиги, кўриниш аломатлари ва б.га кўра бир неча тури фарқ қилади. И. туғма бўлиши ёки ўсиш давридаги ҳар хил касалликлар (сил, қизамиқ), турли заҳарланишлар, инки секреция безлари ва мия касалликлари, томирлардаги нуқсонлар сабабли келиб чиқиши мумкин. И.нинг яққол белгиси — паканалик, одамнинг бўй-басти кўпинча болаларга хос бўлиб қолади. Иккиламчи жинсий белгилар, ташқи ва ички жинсий аъзолар ҳам тузук ривожланмай қолади. Болани ёшлигидан соғлом қилиб тарбиялаш, юқумли касалликлардан сақлаш, тўғри овқатлантириш, соф ҳаводан баҳраманд қилиш, бадан тар-бия билан шуғуллантириш, ўсиши ва ривожланишига кўз-қулоқ бўлиб туриш И.нинг олдини олишга ёрдам беради.

ИНФАРҚТ(лот. инфарcтус — тўлдираман, тиқиштираман) — тўсатдан қон айланишининг бузилиши натижасида некрозтя. учраган (ўлган) аъзо ёки тўқиманинг бирор қисми. Артерияларнинг узоқ вақт қисилиши, гипоксия ёки унга тромб, эмбол (қаранг Эмболия) тиқилиб қолиши И.га сабаб бўлади. И. деярли барча аъзолар (юрак, ўпка, буйрак, талоқ, ичаклар, бош мия ва б.)да ку-затилади. Касалликнинг клиник белгилари ва оғир-енгиллигига қараб (кўпроқ зарарланган томирнинг катта-кичиклигига боғлиқ) И. қаерда эканлиги (ўрни) аниқланади.

Ҳаёт учун муҳим аъзоларнинг йирик томирларига бир неча дақиқа қон етиб келмаслиги оғир ўтиб, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. И.да дастлаб гипоксия, кейинроқ некроз ўрнида бириктирувчи тўқима ривожланиб чандиққа айланади.

Даво касалхона шароитида тромб ва эмболии бартараф этиш, зарарланган аъзонинг қон оқимини изга солиш ва фаолиятини тиклашдан иборат. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил