Infiltrat
Инфилтрат (лот. ин — ичига ва fi лтратус — сизилиб тўпланган) — патологик жараён; одам ва ҳайвон организмида, асосан, яллиғланиш рўй берган жойда аъзо ёки тўқима атрофида қон ва лимфа аралаш ҳужайра элементларининг тўпланиши. Келиб чиқиши, таркиби ва ҳоказога кўра, инфилтратнинг бир неча тури фарқ қилинади. Кўпроқ ўсма ҳужайраларидан иборат ўсма инфилтрати ёки ялликланиш инфилтратлари вужудга келади. Яллиғланиш инфилтрати лейкоцитлар, эритроцитлар, лимфоид ҳужайралар оз-кўплигига қараб йирингли, ге-моррагик, юмалоқ, ҳужайрали ва бошқа Иинфилтратлар ажратилади. Яллиғланиш инфилтрати ўз вақтида тўғри даволанса, бутунлай шимилиб кетиши, акс ҳолда йирингланиб кўпгина нохушликларга олиб келиши мумкин. Хирургия амалиётида оғриқсизлантириш мақсадида қилинган муолажа натижасида тўқималарнинг қисқа вақт зичлашиб қаттикланиши ҳам инфилтрат деб аталади.[1]бомаган гап
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |