Inflyatsiya

Инфляция пул қадрсизланишини билдиради. Инфляция ҳар йили ривожланган давлатларда ўртача 7 % ташкил этади. Барча иқтисодий алоқалар инфляцияни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Инфляция (лот. инfl атио – шишиш, бўртиш, кўтарилиш), пулнинг қадрсизланиши – товар-пул мувозанатининг бузилиши натижасида муомалада хўжалик айланмаси эҳтиёжларидан ортиқ даражада қоғоз пуллар миқдорининг кўпайиб кетиши, пул массасининг товарлар массасидан устунлиги натижасида товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши. Инфляция биринчи галда сифати яхшиланмаган ҳолда товарлар ва хизматлар нархининг кўтарилиши кўринишида, шунингдек, олтин ва чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан қимматлашиши шаклида юз беради. Товар ишлаб чиқаришнинг тўлов қобилиятига эга талаб ўсишидан ортда қолиши, бозорда талабга жавоб бермайдиган товарларнинг кўпайиб кетиши, бюджет камомадларини қоплаш учун қўшимча пул эмиссияси, инвестицияларни эмиссия ҳисобидан молиялаштириш, монопол нархнинг мавжудлиги, нархни ошиб кети-шидан ҳадиксираб товарларни керагидан ортиқ харид этиш, мамлакатга қадрсизланган чет эл валютасининг кўплаб кириб келиши ва бошқа омиллар Инфляцияни юзага келтиради. Инфляция жараёни нархларнинг ўсиши, ялпи талабнинг ялпи таклифдан ошиб кетиши, макроиқтисодий беқарорлик натижасидир. „Инфляция“ термини дастлаб 1861—1865-йилларда Шимолий Америкада, сўнгра Франсия ва Германияда қўлланган. Товарпул мувозанатига кўра, пул массаси (М) пул миқдори (т)нинг пул обороти тезлиги (В)ра кўпайтмаси бўлиб, бу товар массаси (Т)га, яъни бир товар нархининг ® товарлар миқдори (Қ)ра кўпайтмасига тенг бўлиши керак. Бунда М=Т ёки мВ=ПҚ тенглиги ҳосил бўлади. Агар пул кўпайиб кеца М>Т, яъни пулнинг бир қисми ортиқча бўлади. Агар пул миқдори ўзгармаганда товар миқдори қисқариб кеца Т<М пайдо бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам ортиқча пул нархларнинг ўсишини келтириб чиқаради, чунки нарх товар бирлигига бериладиган пул миқдоридир. Инфляция бу фақат пул билан боғлиқ ҳодиса эмас, балки иқтисодиёт юксалганда қисқарадиган, тушкунлик пайтида кучаядиган иқтисодий ҳолат маҳсули.
Олтин ва кумуш муомалада бўлган шароитларда Инфляция юз бермайди, чунки улар бойлик белгиси эмас, балки реал бойликдир. Пулларнинг зарур миқдори унинг хазиналик вазифаси орқали бошқариб турилади. Агар тангалар харид учун зарур бўлганидан ортиқ бўлса, ортиқча пул хазина сифатида тўпланади ва бунда улар қадрсизланмайди. Бозорда товарлар кўпайиб пулга эҳтиёж бўлганда улар жамғармадан олиниб яна савдо муомалаларида қатнашади. Қоғоз пуллар реал бойлик эмас, балки унинг рамзидир. Қоғоз пуллар бойлик вазифасини ўтай олмайди ва уларнинг ортиқчалиги инфляцияга сабаб бўлади. Шу сабабли пул жамғармаларини кўчмас мулк ёки қимматбаҳо буюмлар сотиб олиш йўли билан сақлаш ишончлироқ ҳисобланади. Ғарб илмий манбаларида йиллик инфляция суръати 10% гача бўлганда қисман (мўътадил) ҳисобланиб, ижтимоий мушкуллик деб қаралмайди. Аксинча, у муайян даражада иқтисодиётни жадаллаштиришга туртки беради. Пекин инфляция суръати 10% дан ошганда жуда хавфли тус олади. Айниқса гиперинфлясияса нархлар бир неча фоиз эмас, балки бир неча марта ошиб иқтисодиётни издан чиқаради.
Инфляциянинг очиқ ва яширин (бостирма) турлари мавжуд. Очиқ Инфляция эркин нархлар амал қилувчи бозорларда кузатилади. Нархларнинг нотекис ўсиши бозор механизмини бузади, лекин уни йўқотмайди. Иқтисодиёт бозор ўзгаришларига ўз акс таъсирини кўрсатаверади ва турли бозорлар мувозанат йўналишига ўзи мослашади.
Яширин Инфляция шароитида вазият бошқача бўлиб, давлат нархлар ошишидан хавотирга тушиб, бунга қарши курашга киради, даромад ва нархлар устидан, уларни муайян даражада музлатган ҳолда ялпи маъмурий назорат ўрнгаади. Яширин Инфляция бозорнинг ўз-ўзини тартибга солиш механизмини издан чиқаради. Музлатилган нархлар ишлаб чиқариш ха-ражатлари юқори бўлган соҳаларга капитал ётқизишдан манфаатдорликни йўққа чиқаради. Шу сабабли бу соҳадан капиталнинг қрлдиқлари ҳам чи-қиб кетишга ҳаракат қилади ва товарлар тақчиллигига олиб келади. Бозор иқтисодиётида тақчиллик нархларнинг кўтарилишига сабаб бўлади.
Очиқ Инфляциянинг қуйидаги шакллари мавжуд: талаб инфляцияси, ҳаражатлар инфляцияси, тузилмавий Инфляция ва бошқа Инфляциянинг бу турлари бозорнинг ўзи томонидан яратилади.
Бозор шароитида очиқ, мувозанатлашган инфляция юз беради, бунда нархлар паритета (нисбати) ўзгармайди, ҳаражатлар ортишига қараб нархнинг ўсиши фирмаларнинг фойда олиб ишла-шини таъминлайди.
Инфляция пул қадрини тушириб, унинг иқтисодий аҳамиятига путур етказади, шу боис давлат ҳаражатларини қисқартириш, солиқларни ошириш, пул эмиссиясини чеклаш, монопол нархларни тартиблаш, нарх эркинлигини таъминлаш, ортиқча пулларни банкка, қимматли қоғозлар бозорига тортиш ва бошқаларлардан иборат инфляцияга қарши сиёсат юритилади. Инфляция жаҳондаги барча мамлакатларга хос ва халқаро тус олган. Масалан, Инфляция суръатлари 1980-йилда АҚШда10,8, Японияда 7,1, Германияда 5,8, Франсияда 13,3, Буюк Британияда 16,3% ни, 1990-йилда тегишлича 5,0; 2,4; 2,5; 3; 4,7% ни ташкил қилди. Инфляция шиддати нархларнинг ўсиш индексига қараб аниқланади. Бу индекс Ўзбекистонда 300 га яқин товарлар (2000-йил) нархи ўзгаришларини ҳисобга олади.[1]
Фактлар
Шу пайтгача гиперИнфляция рекорд даражага етган давлат бу Зимбабве бўлиб, бу ҳодиса Зимбабве ҳукумати ер ислоҳотини 1998-йилда олиб боргач содир бўлган. ГиперИнфляция шу даражага етганки, 2007-йилга келиб биргина оқ нон нархи 200 000 000 000 зимбабве доллари бўлган. Кейин Зимбабве таслим бўлиб, мамлакат пул бирлигини АҚСҲ долларига ўзгартирган.
Батафсил
Иқтисодиётда, Инфляция муомалада мавжуд бўлган товар ва хизматлар нархининг ўсиши деган маънони англатади. Инфляция атамаси, кўпроқ пулга талабнинг ортишига таълуқлидир, шунга қарамай, Инфляция ҳақиқий харид қилиш қийматини кучсизлантириб таноззулга ҳам олиб келади. Умумий нарҳ даражаси ортганда, ҳар бир валюта товар ва ҳизмат кўрсатишга эга бўлиши камайиб боради. Ҳарҳ-наво инфляцийси Инфляция суръати билан ўлчанади, яни нарҳ индексининг фоизи ўзгаради, худди истеъмол нарҳи индекси каби. Инфляция иқтисодни шубҳасиз инқирозга олиб келади. Масалан, Инфляция беқарорлиги кележакда инвестиция ва жамғармаларни эсанкиратиб қўйиши мумкин.
Инфляция даражаси йилдан йилга фарқ қилади. 1950-йилдан бюон, АҚШ доллари Инфляцияси даражаси −0.7 % (1954) дан 13.3 % (1979) га ўзгариб туради. 1991-йилдан буён, бу кўрсаткич йилига 1.6 % ва 3.3 % ўртасида бўлган. 1950-йилдан буён 18 та давлат гиперифляцияга учради. Бунда Инфляция даражаси ойига 50 % эди. Яқин йилларда Япония негатив инфлаяцияни бошидан кечирди, яъни йилига 1 % дефляцияни. Кўпгина давлат Марказий Банклари Инфляция даражасини паст аммо позитиве ҳолда ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Базилари бу кўрсаткични 1-3 % да ушлаб туришни режалаштирган. Кумуш ва олтинга асосланган иқтисодиёт базан Инфляцияга учрасада, бу иқтисодиётдаги инфлаяция даражаси камдам кам йилига 2 % дан ошади ва умумий яни асрлар мобайнида бу кўрсаткич 0(нол) га яқин бўлади. Қоғоз пулларга асосланган иқтисодиёт эса анчагина кўпроқ Инфляцияга учрайди. Питер Бернолз бу ҳақда шундай деган: „Энг юқори Инфляция ХХ асрда металл пуллар ҳеч қанақа кучга эга бўлмаган давлатларда юз берди.“ 1971-йилда АҚСҲ ҳукумати долларнинг олтинга боғлиқлигини тамомила узди, яни АҚСҲ ҳукумати ўз валкютасини олтин билан таминламади. Ўш пайтда кўплаб давлатларнинг буджет заҳиралари АҚСҲ долларида эди. Долларнинг Инфляцияга учрашини билган давлатлар АҚСҲ дан пулини олтинга алмаштириб беришни талаб қилади, лекин АҚСҲ буни рад этади. Пул резерви долларда бўлган давлатлар гиперИнфляцияни олдини олишга ҳаракат қилса ҳам 1971-йилларда шу давлатларда Инфляция даражаси жуда юқори бўлди. Лекин 1985-йиллардан кейин кўплаб давлатларда Инфляция даражаси 1971 −1985-йилларга қараганда анчагина пасайди.
Инфляцияни моделлаш
Фридман модели
Фридман модели реал даромад ва кутилаётган инфляциянинг функсияси сифатида пулга бўлган реал талабдан келиб чиқади, бунда кутилмалар ўта рационал, яъни ҳақиқий инфляцияга тенг деб фараз қилинади. Ушбу модел учун реал сенораж максимал бўлган инфляция даражасини, яъни оптимал инфляцияни аниқлаш мумкин. Бошқа тенг шароитларда бу инфляция даражаси иқтисодий ўсиш сур’атлари қанчалик юқори бўлса, шунчалик паст бўлади. Агар ҳақиқий инфляция „оптимал“ инфляциядан юқори бўлса, қўшимча пул эмиссияси фақат инфляцияни тезлаштиради ва салбий реал сеноражга олиб келиши мумкин. Ҳақиқий инфляция оптимал инфляциядан паст бўлса, пул эмиссияси мумкин.
Кейган модели
Кейганнинг гиперинфляция модели пулга бўлган реал талабнинг фақат мослашувчан тарзда шаклланадиган инфляцион кутилмаларга боғлиқлик моделига асосланади. Кутилмаларнинг мослашув тезлиги паст қийматларда ва инфляцион кутилмаларга нисбатан пулга бўлган талабнинг эластиклиги кам бўлганда, ушбу модел амалда мувозанат ҳолатини тавсифлайди. Бу ҳолатда инфляция пул массасининг ўсиш сур’атига тенг бўлади (бу пулнинг миқдорий назариясига мос келади). Бироқ, кўрсатилган параметрларнинг юқори қийматларида модел пул массасининг доимий ўсиш сур’атига қарамай, бошқариб бўлмайдиган гиперинфляцияга олиб келади. Бундан келиб чиқадики, бундай шароитда инфляция даражасини пасайтириш учун иқтисодий агентларнинг инфляцион кутилмаларини пасайтирувчи чоралар талаб этилади.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Инфляцияга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |