Инфоқ (арабча: إنفاق‎‎ — нафақа бериш) - шариатда нафақа бериш бўлиб, икки турга бўлинади. Биринчиси вожиб-мажбурий бўлган нафақа. Бунда киши ўзининг қарамоғида бўлган инсонларга нафақа бериши, масалан, хотини, балог'атга етмаган болалари ва балоғатга етган қизлари, онаси, бувиси ҳамда ишлашга қодир бўлмай қолган ота ва боболарига нафақа бериши вожиб бўлади. Иккинчиси ихтиёрий бўлиб, у савоб умидида нафақаси вожиб бўлмаган қариндошларига ва бегона кишиларга нафақа қилиши. Нафақа бериш кифоя қиладиган миқдорда бўлади. Вожиб бўлган нафақа ҳақида Қур’они карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан далиллар мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 223.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1. 

Ҳаволалар