Informatsiya
Информация (лот. информатио — ту-шунтириш, баён қилиш) — 1) одамлар бир-бирига оғзаки, ёзма ёки бошқа усулда (мас, шартли сигналлар, техника воситалари ва б. ёрдамида) берадиган ахборот, шунингдек, ахборот бериш ва олиш жараёни; 2) фан ва техникадаги тушунча. Бу тушунча фақат одамлар орасидаги ахборотни эмас, балки одам билан автомат, автомат билан автомат (кибернетикада) ўртасидаги ахборотни, ҳайвонларда ва ўсимликлар ўртасидаги сигналлар алмашинувини ҳам ўз ичига олади. ХХ аср ўрталаридан тўқимадан тўқимага, орга-низмдан организмга ирсий ва б. аломатлар ўтиши ҳам И. узатиш деб карала бошлади. Генетик И., биологик кибернетика тушунчалари шу тариқа вужудга келди. И. нинг миқдор ўлчови таклиф қилинди, натижада информация назарияси пайдо бўлди.
И. тушунчасига атрофлича ёндашиш ва аниқ миқсор ўлчови пайдо бўлиши И. ни ўрганишга катта қизиқиш уйғотди. 50-й. лардан бошлаб, турли ҳодиса ва жараёнларни тавсифлашда И. тушунчасидан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, И. нинг асосий хос-саларини ифодалайдиган математик аппаратни ишлаб чиқиш, мавжуд математик воситалар асосида И. нинг турли хоссаларини ўрганиш, унинг методларидан лингвистика, биология, психология, социология, педагогика ва б. соҳаларда фойдаланиш устида тадкиқотлар олиб борилмоқда.
Ижтимоий-сиёсий И. — ички ва халқаро ҳаётдаги долзарб янгиликлар, жамият ҳаётидаги оммага тааллуқли фактлар, ҳодисалар, сиёсий, иқти-содий, илмий, маданий жараёнлар ва б. ҳақида оммавий коммуникациялар во-ситасида тарқатиладиган хабарлар маж-муи. Журналистикада оператив И. публицистика жанрлари — хроника, хабар, репортаж, ҳисобот, интервю, обзор орқали тарқатилади.
Демократик жамиятда И. га ростгўйлик, ҳаётий фактларни аниқ баён этиш, ижтимоий ҳаётдаги воқеа ва жараёнларни холис таҳлил этиш ва шарҳлаш талаби қўйилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |