Infraqizil qizdirish
Инфрақизил қиздириш - материалларни электромагнит нурлар (тўлқин уз. 1,3 — 4 мк/м ли инфрақизил нурлар) ёрдамида қиздириш. Материалларнинг бу нурлардан маълум қисмини ютиш хоссасига асосланган. И. қ. да энергия манбаи сифатида инфрақизил нур ажратадиган трубали электр қиздиргичлар, кўзгули қуритиш лампалари, волфрам спиралли электр қиздиргичлар ишлатилади. Манбаларнинг қизиш даражасига қараб, улар паст (700° гача), ўрта (700—1500°) ва юқори (1500° дан ортиқ) трали хилларга бўлинади. И. қ. қурилмалари камера, туннел ёки қалпоқ тарзида тайёрланади; уларнинг шакли ва улчамлари қиздириладиган буюмга мослаб танланади. И. қ. лок-бўёқ материалларни, сабзавот, меваларни қуритишда, каучукни вулканизация қилишда, термопластик материалларга шакл бериш олдидан уларни қиздириш ва б. мақсадларда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |