Ingibitorlar
Ингибиторлар (лотинча инҳибео -тўхтатаман, ушлаб тураман), биологияда — тирик организмда, шунингдек, ҳужайрасиз системаларда ферментлар фаоллигини сусайтирадиган моддалар. И.нинг табиий ва синтетик хиллари бор. Организмда моддалар алмашинуви маҳсулотлари табиий И. ва-зифасини ўташи мумкин. Ферментларнинг каталитик таъсирини ўрганиш, оқсиллар функсионал гуруҳларининг табиати ҳамда моддалар алмашинувида ҳар хил ферментатив жараенларнинг аҳамиятини аниқлаш мақсадида И. кўп ишлатилади. И. катта амалий аҳамиятга эга. Мас, зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтларга қарши курашда фойдаланиладиган заҳарли кимёвий моддаларнинг самараси бу моддаларнинг за-раркунандалар ҳаёти учун муҳим бўлган жараёнларни сусайтириши билан боғлиқ. Баъзи дориларнинг таъсир этиш меха-низми ҳам уларнинг организмдаги ферментатив реаксияларни тўхтатишига асосланган. Кенгроқ маънода "И." термини мураккаб жараёнларни тухтатувчи ёки сусайтирувчи моддаларни ифодалаш учун ишлатилади (мас, ўсимликларнинг ўсиш ингибиторлари, коррозия ингибиторлари, кимёвий ингибиторлар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |