Ingrid Larsen
Ингрид Ларсен (1909-йил 1-июл — 1990-йил 25-феврал) – даниялик аёл шахматчи, аёл халқаро уста (WИМ, 1950) унвонига эга. У шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Дания чемпионатида ўн етти карра ғолиб бўлган.
| Ингрид Ларсен | |
|---|---|
|
Ларсен 1957-йилда | |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши | 1-июл 1909-йил |
| Вафоти |
25-феврал 1990-йил (80 ёшда) |
Ҳаёти
Ингрид Ларсен 1909-йил 1-июлда Данияда туғилган. У Дания аёллар чемпионатида кўп бора ғолибликни қўлга киритган. Дания терма жамоаси сафида ҳам дона сурган ва бир қатор мувафаққиятли юришларни амалга оширган.
Шахматдаги фаолияти
1930-йилларнинг охиридан 1980-йилларнинг бошигача Ингрид Ларсен Даниядаги етакчи шахматчилардан бири эди. У ўн етти марта Дания аёллар чемпионатларида ғолиб бўлган, жумладан: 1936, 1937, 1938, 1939, 1943, 1944, 1945, 1946, 1948, 1949, 1953, 1956, 1957, 1960, 1965, 1969 ва 1983-йиллардаги мусобаларда муваффақиятли иштирок этиб доимий равишда биринчиликни қўлга киртиб келган. Ушбу муваффақиятли ўйинлари туфайли ҳам у кўплаб даниялик шахматчи қизларнинг асосий қаҳрамони (кумири) га айланган. Ҳозирга қадар ҳеч ким ҳали у сингари бу қадар кўп маротаба Дания чемпионлигини қўлга киритган эмас.
Ингрид Ларсен уч марта шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган ва қуйидаги натижаларни қайд этган:
- 1937-йилда Стокголмда ўтказилган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 21-22-ўринларга лойиқ кўрилди;
- 1939-йилда Буэнос-Айресда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 11-ўринни эгаллади;[1]
- 1950-йилда Москвада шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 15-ўринга давогарлик қилди[2].
Шунингдек, Ингрид Ларсен Дания терма жамоасида аёллар шахмат олимпиадаларида ҳам фаол иштирок этган ва қуйидаги кўрсаткичларга эришган:[3]
- 1957-йилда Эммен шаҳрида бўлиб ўтган 1-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифасида) биринчи ўринни эгаллади (+5, =2, −4),
- 1966-йилда Оберхаузендаги 3-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифасида) биринчи бортда ўйнади (+1, =5, −7),
- 1969-йилда Люблиндаги 4-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифасида) иккинчи тахтада ўйнади (+0, =5, −6),
- 1976-йилда Ҳайфа шаҳрида ўтказилган 7-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифасида) учинчи ўринни эгаллади (+4, =4, −4),
- 1978-йилда Буэнос-Айресдаги 8-шахмат Олимпиадасида (аёллар тоифасида) учинчи ўринни эгаллади (+6, =3, −5),
- 1980-йилда Валетта шаҳридаги 9-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифасида) биринчи захира тахтасида дона сурди (+1, =3, −6).
1950-йилда Ингрид Ларсен ФИДЕ аёл халқаро устаси (WИМ) унвонига сазовор бўлди.
Вафоти
Ингрид Ларсен 1990-йил 25-февралда 80 ёшида вафот этган.
Манбалар
- ↑ „1927-39 Титле Тоурнаменц : Wорлд Чесс Чампионшип (wомен)“. www.марк-wеэкс.cом.
- ↑ „1949-50 Титле Тоурнамент : Wорлд Чесс Чампионшип (wомен)“. www.марк-wеэкс.cом.
- ↑ Бартелски. „ОлимпБасе :: Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Ингрид Ларсен“. www.олимпбасе.орг.