Ingrid Nargang
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Ингрид Нарганг (тўлиқ исми Алиcе Ингрид Аннемариэ Нарганг; 1929-йил 17-апрел — 2019-йил 10-май) — австриялик ҳуқуқшунос, судя ва тарихчи. 1964-йилдан 1993-йилгача Ингрид Энгелҳарцзелл ан дер Донауда округ суди раҳбари бўлган. Ингрид Австрия суд тизимида қишлоқ округ судини бошқарган биринчи аёл бўлган[1].
| Ингрид Нарганг | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Алиcе Ингрид Аннемариэ Нарганг 17-апрел 1929-йил |
| Вафоти |
10-май 2019-йил (90 ёшда) Счäрдинг, Австрия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | судя, ҳуқуқшунос, тарихчи |
Таржимаи ҳоли
Алиcе Ингрид Аннемариэ Нарганг 1929-йил 17-апрелда Руминиянинг Черновци шаҳрида туғилган. Оиласи австриялик эски давлат хизматчилари бўлишган. Унинг бобокалони филолог ва ўрта мактаб директори; бобоси эса адвокат бўлган. Оила Буковинадаги Черновци шаҳрида (шаҳар дастлаб Биринчи жаҳон уруши охиригача Австрия империясига тегишли бўлган, кейинчалик Руминия қироллиги таркибига кирган ва ҳозирда қисман Украинада таркибидадир) яшаган. Ингридни онаси ва бувиси тарбиялаган. Ингрид икки ёшлигида отаси оиласини ташлаб кетган.
1940-йилнинг ёзида, Ингрид ўн бир ёшга тўлганида, немис миллатига мансуб фуқароларни Германияга кўчириш бошланади. Онаси ва бувиси билан бирга Нарганг аввал Қуйи Силезияга, кейин эса Юқори Силезияга кўчиб ўтишади. Совет қўшинлари Иккинчи жаҳон уруши охирида Силезияга яқинлашганда, улар Юқори Австрияга қочиб кетишган[2] .
Нарганг „қочқин“ ва „этник немислар“ деб аталган оиладан чиққан бўлиб, 1945-йилнинг кузида Гмундендаги ўрта мактабда ўқишни бошлайди. 1948-йилда ўқишни тамомлагандан сўнг Ингрид Инсбрукда ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олади. 1952-йилда Ингрид ҳуқуқ фанлари доктори илмий даражасини олди. Бир йил суд идорасида ишлайди ва иқтисод бўйича маълумот олишга қарор қилади. 1959-йилда ижтимоий-иқтисодий фанлар доктори илмий даражаси бўйича диссертацияни ҳимоя қилади. Бу вақт ичида Нарганг аллақачон Линсда ҳуқуқшунос стажёр сифатида ишлай бошлаган ва адвокатлик имтиҳонини топширганди. Кейинроқ Линсдаги судда адвокат бўлиб ишлаган.
1963-йилда Нарганг судя бўлади. 1964-йилдан 1993-йилгача, яъни нафақага чиққунга қадар Нарганг Энгелҳарцзелл ан дер Донауда туман судини бошқарган. Ингрид Австрия қишлоқ округ судига раҳбарлик қилган биринчи аёл бўлган.
Замонавий тарихчи сифатида Нарганг буковиналик немислар тарихи ва Иккинчи жаҳон урушидан кейин Юқори Австриядаги қочқинлар аҳволини тадқиқ қилган. Ингрид, шунингдек, Линсдаги буковиналик немисларининг минтақавий жамоаси асосчиларидан бири бўлган[2].
Умрининг охириги йилларда Нарганг Энгелҳарцзелл ан дер Донау, Линс ва Вена шаҳарларида яшайди.
Ингрид 2019-йил 10-майда Счäрдинг шаҳрида вафот этган.
Манбалар
- ↑ „Ланд Оберöстерреич - Ландескорреспонденз Нр. 249 вом 26. Октобер 2005“. wеб.арчиве.орг (2019-йил 2-июн). 2019-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-март.
- ↑ 2,0 2,1 Трауэр ум диэ Фрау Рат