Ingushlar
Ингушлар (ингуш тилида аталиши — галгай) — Россия Федерациясидаги халқ. Ингушия Республикасининг асосий аҳолиси (215 мъинг кишидан ортиқ, 1990-йиллар ўрталари). Чеченистон, Шимолий Осетиядаҳам яшайдилар. Умумий сони 237 минг киши. Ингуш тилипл гаплашадилар. Диндорлари исломнинг сунна мазҳабида. Европеоид ирқига мансуб. Ингушлар қўйчилик, ғаллакорлик, боғдорчилик, деҳқончилик билан шуғулланадилар, нефт корхоналарида ишлайдилар.[1]
| Ингушлар (Гҳалгҳай) | ||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Умумий аҳоли сони | ||||||||||||||||||
|
750,000 | ||||||||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | ||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||
| Тиллар | ||||||||||||||||||
|
Ингуш тили | ||||||||||||||||||
| Динлар | ||||||||||||||||||
| Ислом | ||||||||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | ||||||||||||||||||
| Чеченлар |
Аҳолиси
Умумий сони — 750 минг киши. Антропологик тарафидан ингушлар эвропоид ирқининг балкан — кавказ тоифасига киради. Нах-Доғистон тиллари гуруҳига кирадиган ингуш тилида гаплашадилар. Ислом динининг суннат тармоғига мансуб халқ.
Тарихи
Қадимда ингушлар алоҳида-алоҳида уруғ қабила бўлиб, тоғли даштларда яшашган. Джерах, ореппин (кистин), галгай, сорин ва мескал деган ҳамжамиятлар номлари тарихдан аён. Ингушларнинг тоғли жойлардан текисликларга кўчиши 16 — ХВИИ асрлардан бошлаб, айниқса 19 асрнинг 30 — 60-йиллари жадаллашди. 1924-йили Россия таркибида Инғуш муҳтор республикаси ташкил топди. 1934-йили ингушларни ўзларига тили ва маданияти тарафидан туғиш чеченлар билан бириктириб, Чечен-Инғуш муҳтор республикаси ташкил топди. 1944-йили чечен ва инғуш халқларининг конституциявий ҳуқуқи бузулиб, Қозог'истонга эр берилди.[2] Фақат 1957-йилигина муҳтор республика қайтадан ташкил топиб, чечендер билан ингушлар ўз ватадига қайтарилди. Ҳозирги Ингушетия — Россия таркибидаги муҳтор республика.
Хўжалиги
Ингушларнинг асосий касблари — деҳқончилик, чорвачилик (тоғли ҳудудларда). Узум, боғбончилик касби ҳам бор. Бошоқли ўсимликлар, маккажўхори, кўкатлар етиштирилади. Чорвачиликда қўй, сигир, буйвол, йилқи боқишади.

Ингушларнинг миллий кийими чечен, осетин халқларининг кийимига ўхшайди. Эркаклари бошига черкес кияди. Аёллари кенг этакли узун кўйлак кийиб, бошларига рўмол о'райди. Миллий таомлари — ундан тайёрланади, гўшт билан сут, кўкатлар билан бир қаторда.[3]
Тил ва дини
Милоддан аввалги І асрларда қадимги грек географи Страбон ўз ижодида шимолий кавказлик „гаргарайлар“ деган халқни кўрсатади. Бу ингушларнинг ўз тилидаги номлаши „галгаи“ сўзига ўхшаш бўлгани учун олимлар аталган халқнинг тарихи шу даврдан бошланади деб ўз фикрларини айтаяптилар. Исломгача ингушлар масиҳийлик динига мансуб бўлди. Айрим манбаларда масиҳийлик дини инғуш диёрига Х асрларда келган деб кўрсатилган. ХВИ асрда ҳудудга Чеченистон ва Дог'истон орқали Ислом дини кенг авж ола бошлади. Шундай бўлса ҳам, ХІХ асрлардагина Ислом дини расмий дин деб эълон қилиниб, ингушларнинг асосий дини бўлиб қабул қилинди. Инғуш халқи оғзаки адабиётида, эпос йирларга бой. Жумладан, мусиқа ва рақс ҳам ўта юқори даражада ривожланган.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Чечено-Ингушская Автономная Советская Социалистическая Республика“. БСЭ. 2011-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-октябр.
- ↑ Қозоқ Энсиклопедияси, 4-том. ИСБН 5-89800-123-9